El Confidencial нашрининг хабар беришича, "Реал" клуби Тони Кроос ва Хамес Родригесларнинг трансферлари учун сарфланган катта миқдордаги маблағнинг бир қисмини қоплаш мақсадида Хаби Алонсони трансферга қўйиши мумкин.
Мадридликларнинг таянч яримҳимоячиси 2004-2009 йилларда ўзи тўп сурган "Ливерпуль"га қайтиш эҳтимоли ҳам мавжуд.