Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

Карло Анчелотти: "Бундай фантастик жамоанинг мураббийи эканимдан бахтиёрман"

Баҳо:
+ | -

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти УЕФА суперкубоги баҳсидан сўнг (2:0) фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бундай ажойиб таркиб билан янги мавсумни бошлашимиз мумкин. Менга бундай фантастик жамоага мураббийлик қилиш насиб этганидан бахтиёрман. Албатта, қандайдир муҳим соврин ютиш учун нималарнидир қурбон қилишимиз ва кўп меҳнат қилишимиз керак, аммо барча мусобақада ғолиб чиқиш учун ҳамма имкониятимиз бор.

Ўтган мавсумга солиштирганда бизнинг усулимиз ўзгармаган - биз қарши ҳужумлардан фойдаланяпмиз. Ҳаммаси ўйинни боришига боғлиқю Кроос Хаби Алонсонинг ўрнида ўйнаб, ўша вазифани бажарди - шерикларини тўп билан таъминлади, имконият туғилиши билан ўйинчиларимизнинг тезлигидан фойдаланди.

Бу жамоани янада кучайтириш осон эмас, чунки бизда фантастик таркиб бор. Фикримча, ундан максимал даражада фойдаланиш муҳимроқ.

"Севилья" биз кутганимиздай ўйнади - ҳимояланди, қарши ҳужумлар қилди. Ўйлашимча, биз рақибни иончли тарзда ёпиб қўйдик ва қарши ҳужумларини бекорга чиқардик.

Криштиану қойилмақом ўйин кўрсатди. У бош қаҳрамон бўлди, майдодна энг яхшиси бўлди, икки голи билан бизга ғалаба келтирди. У жуда яхши ўйнади.

Бутун жамоа яхши кўринди, ҳолбуки тайёргарлик учун вақтимиз кўп бўлмаган эди. Биз тўп билан яхши муомала қилдик, Кроос ажойиб ўйин кўрсатди. Хамес бошида бироз қийналди, аммо иккинчи бўлимда Кроосдан ёмон ўйнамади", - дейди Анчелотти.

Манба: sports.ru
Киритилди: 06:56, 13.08.2014.
Ўқилди: 5618 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.