Reklama
WebOS операцион тизимидаги янги LG Smart TV телевизорлари қатори – бу “ақлли” ТВ лардан фойдаланишнинг осон ва қулайлик томонга юз тутишидир. 55LB730V, 55LB673V ва 47LB652V моделлари энг сўнги замонавий дизайн, беқиёс тасвир сифати билан фарқ қилишидан ташқари,бирталай ниҳоятда ранг-баранг қўшимча имкониятларга эга.
Унинг асосида LG компаниясининг сўнги телевизорлари яратилган янги WebOS операцион тизими бошқарувда осонлиги ва идрокли фойдаланувчи интерфейси билан тубдан фарқ қилади. 55LB730V, 55LB673V ва 47LB652V моделларини харид қилар экансиз, дастлабки дақиқаларданоқ сиз янги ОТнинг барча афзалликларини, жумладан, одатда фойдаланувчиларни доим қийнайдиган дастлабки созлашнинг осонлигини ҳис этасиз.
Агар созлаш жараёнида қандайдир саволлар туғилса, жонли қушча Bean Bird ёрдамга келади. Ҳудудни танлаш, Интернетга, йўлдошли ТВ га уланиш, ва ниҳоят маза қилиб томоша қилишингиз қолади, холос.
Ёшидан қатъий назар, исталган фойдаланувчига Launcher ишга тушириш панели барчага бирдек қулай туюлади. Унинг марказий қисмидан аввалдан ўрнатилган премиум-контент жой олган, чап томонда тарих(сўнги ишга туширилган иловалар), менюнинг ўнг қисмидан эса фойдаланувчи томонидан ўрнатилган иловалар ва телевизорнинг асосий функцияларига кириш ўрин олган. Фойдаланувчилар ишга тушириш панелини ўз хоҳишларига кўра ёрлиқларни ташиш йўли билан созлаб олишлари мумкин. Биридан бирига ўтиш ҳам жуда осон – битта чақирувда амалга ошади, шунинг учун бошқасига ўтишда фойдаланаётган иловани ёпиб қўйишнинг ҳам ҳожати бўлмайди. Бу ахир жуда қулай-ку!
Бундан ташқари, LG дўкони сизга жуда кўп миқдорда тўғри эфирга узатиладиган иловалар ва кўрсатувларни, видео ва мусиқани таклиф этади. Янгиланган дўкон барча тақдим қилинаётган контентни бир жойда ушлайди, бунинг устига уларнинг энг машҳурлари саралаб олинган. Оптималлашган қидирув сиз кўрмоқчи бўлаётган нарсани топиш учун кўп вақтингизни олмайди. Бунинг учун овозни танувчи функцияли Magic Remote универсал пультидан фойдаланинг ва севимли кўрсатувларингизни завқланиб томоша қилинг.
Шунингдек, сиз 55LB730V, 55LB673V ёки 47LB652V моделларига исталган ташқи қурилмаларни улашингиз мумкин. WebOS операцион тизими автоматик равишда уларни топиб, телевизор экранига чиқаради. Булардан ташқари, фойдаланувчи киришларни бошқатдан номлаши ва уларга кейинчалик керакли кириш қидирувини енгиллатувчи ўз пиктограммаларини бериши мумкин. Smart Share функцияси туфайли смартфонни телевизорга улаш ва унинг дисплейидаги тасвирни кенг экранга чиқариш бирон-бир қийинчилик туғдирмайди. Янги «Файл менежери» функцияси телевизорда яратилган исталган фото ёки видео материални USB- ташувчига кўчириб олишга имкон беради.
Янги “ақлли” 55LB730V, 55LB673V ва 47LB652V моделлари исталган меҳмонлар хонасидан ўз ўрнини топади ҳамда муҳим ахборотлар олиш учун тенгсиз ёрдамчи ва кўнгилочар ўйинлар оламига шўнғишингизда дастёр йўлбошловчи бўлиб қолишлари шубҳасиз.
Сиз LG Smart TV телевизорлари ҳақидаги янада тўлиқроқ маълумотлар билан LGblog.uz блогимизда танишишингиз мумкин.
# # #
LG Electronics компанияси ҳақида
LG Electronics (KSE: 066570.KS) компанияси юқори технологик электроника, мобил алоқалар ва маиший техникаларнинг замонавий воситаларини ишлаб чиқариш бўйича халқаро лидер ҳисобланади. Компаниянинг жаҳон бўйлаб 113 филиалида 87 000 ходими иш юритади. LG компанияси бешта бизнес бўлинма: Home Entertainment, Mobile Communications, Home Appliance, Air Conditioning, Energy Solution ва Vehicle Components лардан таркиб топган. Уларнинг умумий глобал савдо ҳажми 2013 йилда 53.10 млрд. АҚШ доллари (58,14 трлн. Жанубий Корея вони)ни ташкил этди. LG Electronics жаҳондаги ясси панелли телевизорлар, мобил телефонлар, ҳаво кондиционерлари, кир ювиш машиналари ва музлатгичларни ишлаб чиқарувчиларнинг энг илғорларидан биридир. Шунингдек, LG Electronics ENERGY STAR Partner of the Year 2013 мукофоти совриндори ҳамдир.
Қўшимча маълумот олиш учун, илтимос, бизнинг www.lg.com сайтимизга киринг.