Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес кеча тунда Парижда «ПСЖ» клуби президенти Носир Ал-Хелайфи билан учрашган.
Франциядаги бир нечта ОАВ иккала клуб президентлари аргентиналик футболчи Анхел Ди Мариянинг трансфери борасида музокара ўтказишганини таҳмин қилишмоқда.
Аввалроқ парижликлар аргентиналик футболчига қўйилган юқори трансфер нархи сабабли «Реал» билан музокараларни тўхтатган эди. Айни пайтда эса, футболчини қўлга киритиш учун Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби асосий даъвогар бўлиб турган эди.
Аммо, Ди Мариянинг ўз «ПСЖ» сафида тўп суриш истаги борлигини айтганидан сўнг, Париж клуби музокараларни қайтадан бошлаган.