Кириш Регистрация
03/10 20:00 Франция 2-3 Аргентина
04/10 21:30 Наполи - Комо
04/10 23:45 Верона - Венеция
05/10 00:00 Леганес - Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас - Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол - Мальорка
05/10 18:00 Удинезе - Лечче
05/10 19:00 Арсенал - Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер - Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм - Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити - Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе - Осасуна
05/10 21:00 Аталанта - Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал

«Арсенал» қийин ва иродали ғалабани қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" жамоаси ўз майдонида бўлиб ўтган мавсумнинг илк турида катта қийинчилик билан иродали ғалабани қўлга киритди.

"Кристал Пэлас" бутун ўйин давомида жуда яхши ҳимояланди. Шу билан бирга ўз имкониятини кутди. Мезбонлар ҳали хавфли вазият ярата олмаган пайтда, ўйиннинг 35-дақиқасида меҳмонлар иккита хавфли вазият яратишди ва иккинчи вазиятни голга айлантиришди. Бурчакдан етказиб берилган тўпни "Кристал Пэлас"нинг 33 ёшли янги футболчиси Хангеланд бош билан дарвозага йўллади!

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Венгер шогирдлари жавоб тўпини киритиб қолишди, акс ҳолда, уларга янада қийин бўларди. Алексис Санчес тўп учун курашда жарима зарбасини ишлади. Касорла тўпни жарима майдончасига етказиб берди ва Лоран Косельни бош билан дарвозани ишғол қилди.

Ўйиннинг иккинчи бўлимида ҳам "канонирлар" хавфли вазият яратишга қийналишди. "Кристал Пэлас" жон жаҳди билан ҳимояланди. Аммо ўйиннинг сўнгги дақиқалари меҳмонлар учун омадсиз келди. Дастлаб Панчеон иккинчи сариқ карточка туфайли майдонни тарк этди. Қўшиб берилган дақиқаларнинг дастлабкиси улар ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишди.

"Канонирлар" бурчак тўпини ўйинга киритишганидан кейин рақиб тўпни эгаллаб олганди, аммо мезбонлар тўп учун кураш олиб боришди ва тўпни қайта ўзларига олишди. Чемберлен Лоран Косельни томон тўпни етказди ва у бош билан тўпни Оливье Жируга узатди. Тўп ҳимоячига тегиб, Матье Дебюшига келиб тушди. Унинг зарбасини Хулиан Сперони қайтарди, бироқ тўпга яқин келган Аарон Рэмзи дарвозани ишғол қилди!

Бир ҳафта аввал Англия Суперкубогини қўлга киритган "Арсенал" мавсумни ёмон бошламади. Уни бир текисда давом эттириш Венгер шогирдларига насиб этадими? Қийин бўлади, жуда қийин. Кузатишда давом этамиз.

Англия Премьер-лигаси, 1-тур
Арсенал – Кристал Пэлас 2:1 (1:1)
Голлар: 0:1 – 35 Хангеланд, 1:1 – 45 Косьельни, 2:1 – 90+1 Рэмзи.
Арсенал: Шченсни, Дебюши, Косьельни, Чемберс, Гиббс (Монреаль, 53), Касорла, Артета, Санчес, Уилшер (Окслейд-Чемберлен, 69), Рэмзи, Саного (Жиру, 62).
Кристал Пэлас: Сперони, Уорд, Хангеланд, Келли, Дэнн (Дилэйни, 75), Панчон, Единак, Болази (О’Киф, 90), Ледли, Ф.Кэмпбелл (Гэйл, 85), Шамах.
Огоҳлантиришлар: Чемберс (44), Панчон (48), Касорла (60), Шамах (68), Келли (77).
Четлатиш: Панчон (89).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:22, 16.08.2014.
Ўқилди: 8241 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.