Лондоннинг “Арсенал” клуби коста-рикалик ҳужумкор ярим ҳимоячи Жоэль Кэмпбелл борасида “Ливерпуль” таклифига рад жавобини берган.
Мерсисайдликлар Жаҳон чемпионати баҳсларида ёрқин ўйин намойиш этган футболчини бир мавсумга ижарага олиш истагида “Арсенал”га расмий таклиф билан чиқишган эди. Аммо, Лондон клуби бу таклифга рад жавобини бериб, футболчини клубда олиб қолишни афзал билган.
“Арсена”л устози Арсен Венгер коста-рикалик футболчини мавсумнинг биринчи ярмида майдонда синаб кўришини таъкидлаган ва футболчи январь ойигача ҳеч қаерга сотилмаслигини маълум қилган.