"Ливерпуль" янги мавсумни ғалаба билан бошлади, аммо натижа бутунлай бошқача бўлиши ҳам мумкин эди. "Саутгемптон" мерсисайдликларни анчагина қийнади.
Ҳисоб ўйиннинг 23-дақиқасида очилди. Майдон марказида тўп учун кураш олиб борган Жордан Хендерсон тўпни эгаллаб олди ва Стерлингни қулай вазиятга чиқарди. Раҳим икки ҳимоячи орасидан ўтиб кетиб, бирга-бир вазиятда дарвозабонни доғда қолдирди.
Меҳмонлар биринчи бўлимнинг ўзида "Ливерпуль" дарвозабони Миньоленинг олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб, ҳисобни тенглаштириш учун 2та қулай имкониятга эга бўлишди. Бироқ сўнгги паллада Симон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди.
"Саутгемптон иккинчи бўлим бошида барибир ўз мақсадига етди. Тўп ён чизиқдан ўйинга киритиб берилганидан кейин Клайн шеригига тўпни узатди ва қайта қабул қилиб, Миньоле дарвозасини ишғол қилди.
Шундан кейин меҳмонлар ҳужумкорликни сусайтиришмади ва яна 2та қулай имкониятга эга бўлишди. Биринчи вазиятда дарвозабон яхши ҳаракат қилган бўлса, иккинчисида Клайннинг зарбаси йўлига ҳимоячи ғов бўлди.
"Ливерпуль"нинг иккинчи бўлимдаги ягона хавфли ҳужуми гол билан якунлади ва ушбу гол мезбонларга 3 очкони келтирди. Стерлинг-Старриж комбинациясидан кейин Даниэль дарвозани ишғол қилди. Ўйиннинг қолган қисмида меҳмонларда яна иккита юзага келди. Ҳаттоки бир вазиятда "Ливерпуль"ни голдан дарвоза тўсини қутқариб қолди.
"Ливерпуль" бир амаллаб ғалабани сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Ушбу ғалабада эса омаднинг ўрни юқори бўлди.
Англия Премьер-лигаси, 1-тур
ЛИВЕРПУЛЬ - САУТГЕМПТОН
Голлар: 1:0 – 23 Стерлинг, 1:1 – 56 Клайн, 2:1 – 79 Старриж.
Ливерпуль – Миньоле, Манкильо, Ловрен, Шкртел, Жонсон, Коутиньо (Ламберт, 76), Лукас (Аллен, 63), Стерлинг, Хендерсон, Жеррард, Старриж.
Саутгемптон – Форстер, Клайн, Бертран, Фонте, Йосида, Уорд-Проуз, Шнайдерлин, С.Дэвис (Исгроув, 82), Ваньяма, Тадич (Лонг, 74), Пелле.
Огоҳлантиришлар: Манкильо (34), Шнайдерлин (65), С. Дэвис (78).