Россия Премьер-лигаси 4-тури доирасида "Рубин" ва "Локомотив" жамоалари Қозонда ўзаро дуранг ўйнашди.
Биринчи бўлимда Алексей Миранчук дарвозабон билан яккама-якка вазиятда москваликларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан кўп ўтмасдан мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди. Карадениз пенальтидан унумли фойдаланди.
Ўйин тенгкураш остида кечди. Ҳар иккала жамоада дарвозани ишғол қилиш учун бир нечта имкониятлар юзага келди. Айниқса, иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқада Караденизнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтганини инобатга олсак, "Локо"ни сафардаги дуранг ҳам қаноатлантирган бўлса ажабмас.
Виталий Денисов ўйинни тўлиқ ўтказди ва биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида огоҳлантириш олди.
Ушбу дурангдан кейин "Локомотив" очколари 8тага етган бўлса, "Рубин" дуранглар устунига учинчи дурангни қўшиб қўйди. Қозонликлар битта баҳсда мағлуб бўлишган.
Россия Премьер-лигаси, 4-тур
Рубин – Локомотив 1:1 (1:1)
Голлар: 0:1 – 26 Миранчук, 1:1 – 31, пенальти Карадениз.
Рубин – Рижиков, Набиуллин, Кверквелия, Навас, Кузьмин, Георгиев, Оздоев, Могилевец, Карадениз, Канунников, Портнягин.
Локомотив – Гильерме, Дюрица, Михалик, Денисов, Пейчинович, Майкон (Касаев, 90), Тарасов, Шишкин, Миранчук (Ткачев, 74), Самедов, Павлюченко (Н′Дойе, 52).
Огоҳлантиришлар: Павлюченко (36), Денисов (45), Георгиев (65), Дюрица (82).