Кириш Регистрация

«Оқ-тепа» иккинчи босқични иродали ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -

Бугун "Оқ-тепа" Ўзбекистон Биринчилигининг иккинчи босқич биринчи учрашувини ўтказди.

“Зомин”га қарши кечган қийин учрашувда тошкентликлар ўз иродаларини намойиш қилишди. Биринчи бўлим меҳмонларнинг 0:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 48-дақиқада ҳисоб биттага қисқартирилган бўлса-да, орадан кўп ўтмай учинчи тўп ҳам ўтказиб юборилди. Аммо шундан сўнг ҳаммаси "Оқ-тепа" учун омадли келди.

Учрашувнинг сўнгги ўн дақиқасида меҳмонлар дарвозаси уч марта ишғол этилди. Дастлаб захирадан майдонга тушган Аҳмадалиев ўзини кўрсатди. Орадан икки дақиқа ўтиб энди Бобоқулов дарвозабоннинг қўпол хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. Беллашув якунланишига икки дақиқа қолганида энди Соибов меҳмонларни жазолади. Шу тариқа мавсумнинг иккинчи босқичини "Оқ-тепа" ғалаба билан бошлади.

Ўзбекистон Биринчилиги
Иккинчи босқич. 1-тур
“ОҚ-ТЕПА” – “ЗОМИН” – 4:3 (0:2)
17 август. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.
Ҳакамлар: Анатолий Рубаков (Тошкент), Сардор Ҳакимов (Самарқанд), Шерзод Қамаров (Самарқанд), Олимжон Абдувосилов (Тошкент).
Назоратчи: Элбек Мусаев (Самарқанд).
“Оқ-тепа”: Элдор Исабоев, Марат Қудратов, Темур Турдиев, Сергей Прохоров (Сардорбек Аҳмадалиев, 64), Маҳсуджон Ҳайитов, Умиджон Боқиев (Илдар Магдеев, 46), Сардор Соибов, Собир Усмонхўжаев, Зокир Мирзааҳмедов (Нодирбек Тешабоев, 46), Маъруф Аҳмаджонов (Феруз Бобоқулов, 57), Берумий Абдунабиев (Сергей Рекун, 46).
“Зомин”: Равшан Абдужабборов, Муҳаммадали Файзуллаев, Ҳусниддин Тошназаров, Бекзод Раҳимов, Жалолжон Марипов, Умиджон Абдуллаев, Абдураҳмон Абдулҳақов (Шукурулло Жониқулов, 75), Нурбек Нуриддинов, Достонбек Нуриллаев, Дониёр Исмоилов (Дилшод Умархонов, 81), Умид Эрназаров (Бахтиёр Орипов, 88).
Голлар: Достонбек Нуриллаев, 42 – 0:1. Умид Эрназаров, 45+2 – 0:2. Собир Усмонхўжаев, 48-пенальтидан – 1:2. Жалолжон Марипов, 74 – 1:3. Сардорбек Аҳмадалиев, 80 – 2:3. Феруз Бобоқулов, 84 – 3:3. Сардор Соибов, 88 – 4:3.
Огоҳлантиришлар: Умид Эрназаров, 3. Маҳсуд Ҳайитов, 39. Ҳусниддин Тошназаров, 56. Темур Турдиев, 64.

Манба: www.oq-tepa.uz
Киритилди: 22:03, 17.08.2014.
Ўқилди: 3883 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [8902]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5874]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4433]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3412]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [3297]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2432]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2381]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2351]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2346]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1877]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик