Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Легионерлар: Аҳмедов «Краснодар» сафида Премьер-Лигадаги илк голини урди

Баҳо:
+ | -

РОССИЯ
16 август куни Россия Премьер-Лигасида 4-тур ўйинларига старт берилди. Янги мавсум арафасида «Краснодар» сафига кўчиб ўтган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов, 4-турда сафарда «Ростов»га қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушди. Эътиборлиси, Аҳмедов ўйиннинг 58-дақиқасида «Краснодар»нинг иккинчи голига муаллифлик қилди ва жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. «Краснодар» якунда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Москванинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Виталий Денисов, мазкур турда сафарда «Рубин»га қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган.

«УФА» сафида ҳаракат қиладиган ўзбекистонлик яна бир футболчи - Вагиз Галиулин сафарда чемпионат пешқадами «Зенит»га қарши учрашувнинг иккинчи бўлими 56-дақиқасида заҳирадан майдонга тушди. Ўйин «Зенит»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган.

УКРАИНА
16 август куни Украина Премьер-Лигасида ҳам 4-тур баҳслари старт олди. Премьер-Лига вакили «Ворскла» клуби сафида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Санжар Турсунов, мазкур турда ўз майдонида Донецкнинг «Металлург» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ўйинда «Ворскла» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Ужгороднинг «Говерла» клубида тўп сураётган ўзбекистонлик ҳужумчи Максим Шацких, 4-тур доирасида сафарда «Металлист» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди. 1:0 ҳисобида «Металлист»нинг ғалабаси билан якунига етган учрашувда Шацких 65 дақиқа майдонда ҳаракат қилган.

Эслатиб ўтамиз, Максим Шацких айни дамда Украина Чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар номини Сергей Ребров билан бўлишиб турибди. Ҳар иккала футболчининг ҳисобида 123тадан гол бор. Ўзбекистонлик тажрибали ҳужумчи яна бир гол ура олса Украина чемпионатлари рекордчисига айланади.

ХИТОЙ
15 август куни Хитой Суперлигасида ҳам 21-тур ўйинларига старт берилди. Хитойнинг «Чангчун Ятай» клуби аъзоси Анзур Исмолиов Суперлиганинг 21-турида ўз майдонида «Шанхай СИПГ» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушиб тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди. «Чангчун Ятай» клуби ўйинда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
Жанубий Кореянинг «Сеонгнам Ильва Чунма» клубида ўйнаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров, «К-Лига»нинг навбатдаги турида ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. «К-Лига»нинг 21-тур учрашувида «Сеонгнам» ўз майдонида «Бусан» клубини қабул қилди ва 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Сеонгнамнинг иккинчи голига Сервер Жепаров муаллифлик қилган. Ўзбекистонлик футболчи жарима тўпидан «Бусан» дарвозасини ишғол қилган.


Манба: http://the-uff.com/
Киритилди: 10:05, 18.08.2014.
Ўқилди: 5035 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.