Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо бошланажак мавсумда "Челси" таркибидаги деярли барча футболчилар мавсум давомида майдонга тушишлари мумкинлигини айтиб ўтди.
"Мавсум давомида 60га яқин учрашувда майдонга тушасан ва албатта, уларнинг барчасида бир хил таркиб билан ўйнаб бўлмайди. Агар дастлабки уч ҳафта давомида ҳафтасига бир ўйин ўтказсак кейин, Кубок баҳслари, Чемпионлар Лигаси, терма жамоалар ўйинлари бошланади ва шундан сўнг таркибни ротация қилмасдан иложинг йўқ", - дейди "Челси" устози.
"Таркибдаги барча футболчиларда майдонга тушиш учун имкон бор. Ҳеч бир футболчига асосий таркибда ўрин кафолатланмаган", - дейди Моуриньо, "Челси" расмий сайтига берган интервьюсида.