Айни дамда эркин агент мақомида бўлган камерунлик ҳужумчи Самуэль Это'О Лондоннинг "Арсенал" клубидан таклиф кутмоқда.
Маъулмотларга қараганда, айнан шунинг учун ҳам камерунлик ҳужумчи бошқа жамоалардан тушаётшан таклифларни рад қилмоқда.
Самуэль Это'О трансфер бозори ёпилгунича Арсен Венгер унга таклиф билан чиқишига умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бунгача камерунлик ҳужумчи "Ливерпуль" ҳамда "Аякс" клублари билан музокаралар олиб борган, аммо улар билан келиша олмаган эди.