Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти, жамоанинг янги аъзолари - Хамес Родригес ва Тони Кроослар ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
"Хамес Родригес ажойиб ўйинчи. Унда яхши футболчи бўлиб етишиши учун барча нарса етарли. Унинг машғулотлардаги ҳаракатларидан кўнглимиз тўқ. Хамес ўз жамоасини, жамодошларини ва мураббийларини алмаштирди, буни унутманг. Унга шунчаки озроқ вақт керак", дейди "Реал" устози.
"Тони Кроос жамоа ўйинига сифат олиб кира олади, сабаби у жуда тажрибали ва ақлли футболчи. Жамоамиз таркиби ўтган йилгидан анча кучли. Шундай бўлсада ишлашда давом этамиз", - дейдии Анчелотти.