"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия чемпионатининг биринчи турида "Бернли" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:1) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўтказиб юборилган голга муносиб жавоб бердик. Асосийси, ҳисобда ортда қолаётиб, иштиёғимизни сўндирмадик. Машғулотларда ишлаган режааримизни ҳаётга татбиқ қилиб, олға интилдик. Хотиржамликни йўқотмадик, ўз ўйин услубимиздан чоғишмадик.
Шундан сўнг фантастик 20 дақиқаликни ўтказдик ва учта гол урдик. Иккинчи голни ажратиб кўрсатмоқчиман. Бундан ташқари қанот ҳаками пенльти берилиши керак бўлган вазиятни қайд қилмади.
Иккинчи бўлимда ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Тан оламан, эҳтиёткорроқ ҳаракат қилдим. Барча ўйинчиларим ҳам 90 дақиқа юқори савияда ўйин ўтказишга тайёр эмаслар. Шунинг учун фаолликни пасайтириб, эътиборни ўйин назорати ва тўп билан муомалага қаратдик. Биз қийин рақибни мағлуб этдик, ишонаманки, улар исталган рақибга бошоғриқ бўладилар", - дейди Моуриньо.