"Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоага янги футболчилар кераклигини маълум қилди, шу ўринда, агар янги футболчилар сотиб олинмаса ҳам амаллашини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, мюнхенликлар Хави Мартинес узоқ муддатга сафдан чиққанидан сўнг юқори савияли марказий ҳимоячига муҳтож.
"Клуб раҳбарияти трансфер бозорида фаоллик кўрсатса яхши бўлар эди. Мабодо трансферлар амалга ошмаган тақдирда ҳам бу қўрқинчли эмас. "Бавария"даги бор футболчилар билан ишлашда давом этамиз", - дейди Гвардиола.