"ПСЖ" клуби ҳимоячиси Адриан Рабьо Лондоннинг "Арсенал" клуби билан шартнома имзолайдиган бўлди.
Ўзаро келишувга кўра, футболчи шу кунларда "Арсенал" билан шартнома имзолайди. Ҳимоячининг трансфери учун "Арсенал" "ПСЖ"га 6 млн фунт тўлайдиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи учун "Челси" ва "Ювентус" клублари ҳам кураш олиб борган эдилар. Аммо, Арсен Венгер ўзаро суҳбатда футболчини "Арсенал"га ўтишга кўндирган.