"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоненинг фикрича, унинг жамоаси Чемпионлар лигаси финалидаги мағлубият учун "Реал"дан реванш олиш ҳақида ўйламаган.
"Биз бугунги кун билан яшаймиз. Ҳар бир мусобақада бор кучимизни ишга соламиз. Бугун ҳам аввалгидек ажойиб ҳаракат қилдик. Аммо у сафар ютқазган эдик, бугун ғалаба қозондик. Биз ҳар доим рақобатбардошмиз, аммо ҳар доим ҳам ғалаба қозона олмаймиз.
Бугун жуда ҳаяжонландим ва асабларимни жиловлай олмадим. Ўзимнинг ҳаракатларим учун уз сўрайман. "Реал" - бизга бутун ўйин давомида бўшашишга имкон брмайдиган ва курашга ундайдиган ажойиб жамоа. Ғалаба қозонганимиздан бахтиёрман", - дейди Симеоне.