Чехия терма жамоаси посбони Петр Чех ўн йил давомида лондонликлар дарвозасини қўриқлади, аммо Жозе Моуриньо "Атлетико"дан қайтиб келган Тибо Куртуага ишонмоқда.
"Чех - ҳақиқий профессионал, у машғулотларда жиддий шуғулланади. У бахтиёрми? Ишонмайман. Аммо сентябрь ойида, ҳафтасига уч марта ўйнаган вақтимизда ҳаммага ўйин амалиёти етади. Ҳамма ўзини яхши сезади", - дея Моуриньонинг сўзларини келтиради Tribal Football.