"Милан" бош мураббийи Филиппо Индзагининг фикрича, унинг жамоаси мавсумга жуда яхши тайёргарлик кўрмоқда.
"Биз тўғри йўлдамиз ва менга футболчиларнинг ишга бўлган муносабати ёқмоқда. Бу футболчилар ғалабага ташна, мен айнан шу нарсага интилган эдим.
Ўйиндан ўйинга очилиб боряпмиз, жамоа ўсмоқда. Бундан хурсандман, аммо бунга вақт кераклигини тушуниб турибман.
"Милан" мухлислари стадионга қайтадилар. Бу менинг мақсадим. Жамоани ўйинга бўлган хоҳишини кўриб, мухлисларнинг қизиқиши қайтишига ишоняпман", - дея Индзагининг сўзларини келтиради Sport Mediaset.