"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер чемпионлар лигасининг 4-босқичида "Бештиктош"га қарши жавоб учрашуви олдидан яримҳимоячи Алекс Окслейд-Чемберлен ҳақида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз 21 ёшли футболчи жароҳати сабабли олдиндаги учрашувда жамоасига ёрдам бера олмайди.
"Бекҳэм ва Зидан қанотларда тўп сурганлар ва жуда юқори савияли футболчилар эди. Окслейд-Чемберлен уларнинг савиясига чиқа олиши мумкин", - дея Венгернинг сўзларини келтиради goal.com.