"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал Англия лигаси кубогининг 1/32 финалида "МК Донс" жамоасида йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг м хлислардан жамоага бўлган ишончни йўқотмасликларини сўради.
- Таркибда жуда кўп ўзгариш қилганингиздан афсусландингизми?
- Йўқ. Биз муаммоларни текширишимиз керак эди ва мен буни теширдим. Бизда 9 та жароҳатланган футболчи бор ва жуда ёш жамоамиз. Футболчилар ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилдилар, ортиқча нарсани кутиш ўринсиз. Мухлислар бизнинг фалсафамизга ишонишлари керак. Биз жамоа қуряпмиз, буни бир оцй ичида уддалаш қийин, ҳатто бир йил ичида ҳам. Биз жуда афсусдамиз, аммо ўзимизга ишионишда давом этишимиз керак.
- Клуб бу йил яна янги футболчилар сотиб оладими?
- Йўқ. Биз нима қилаётганимизни биламиз. "Манчестер Юнайтед" Англия лига кубогини тарк этди ва бу жуда қайғули. Биз соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқардик.