Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Арсен Венгер жамоа ҳужумчиси Лукас Подольскининг Лондоннии тарк этаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Аввалроқ матбуотда германиялик ҳужумчи Туриннинг "Ювентус" клубига ўтаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо, сўнгги паллада бу трансфернинг амалга ошиши сўроқ остида қолди. Сабаби, Венгер футболчининг трансфер нархини оширишни талаб қилмоқда.
"Подолськи "Бешиктош" билан ўйинга заявка қилинган. У ҳеч қаерга кетаётгани йўқ - Подольски ҳамон "Арсенал" футболчиси", - дейди Венгер.