Кириш Регистрация
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 1-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано 1-0 Эльче
04/04 17:00 Пахтакор 3-1 ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум 0-1 Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе - Болонья
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:00 Пиза - Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
05/04 23:45 Интер - Рома
06/04 00:00 Алавес - Осасуна

Бектемир Мелиқўзиев: «Сафар олдидан ўсмирлар олимпиадасида фақат олтин медални мақсад қилган эдим»

Баҳо:
+ | -

Бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Жаҳон ва Осиё чемпиони, ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев Нанкинда ўтказилаётган ўсмирлар олимпиада ўйинларида ўз вазнида дунёда тенгсиз эканлигини амалда яна бир бора исботлади.

Вазни 69 кг.гача бўлган спортчилар мусобақасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Бектемир ҳал қилувчи финал жангида Доминикан Республикаси вакили Хуан Соланога ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 3:0 ҳисобида зафар қучиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир олтин медални келтирди.

“Айни дамда хурсандчилигимнинг чеки йўқ – дейди биз билан телефон орқали суҳбатда Бектемир Мелиқўзиев. — Бугун Ўзбекистон делегациясининг деярли барча аъзолари мени қўллаб-қувватлаб туришди. Шу билан бирга юртдошларимиз ҳам мени билвосита қўллаб-қувватлаш турганликларини дилдан ҳис қилиб турдим. Бу ўз навбатида ғалабага бўлган иштиёқ ва масъулиятимни янада кучайтирди. Сафар олдидан ўсмирлар олимпиада ўйинларида фақат олтин медаль учун курашишни мақсад қилган эдим. Ниятим ижобат бўлганлигидан жуда ҳам бахтиёрман. Ушбу ғалабамни тобора яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 23 йиллик байрамига бағишлайман”. 

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 13:34, 27.08.2014.
Ўқилди: 5827 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик