Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

«Краснодар» Европа лигаси гуруҳ босқичига йўл олди

Баҳо:
+ | -

Россиянинг "Краснодар" жамоаси Европа лигасининг гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Испанияда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда "Реал Сосьедад" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Иккинчи ўйин эса анча шиддатли ўтди. Ўйиннинг сўнгги 20 дақиқаси барча масалани ҳал қилган бўлса-да, бунгача ҳар иккала жамоада дарвозани ишғол қилиш учун имкониятлар юзага келди. Айниқса, краснодарликлар рақибига нисбатан икки баравар кўп вазият яратишди. 61-дақиқада ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Одил Аҳмедовнинг кучли зарбасини "Сосьедад" дарвозабони маҳорат билан қайтариб қолди. 71-дақиқада эса испанлар даврозасига пенальти белгиланди ва Жоазиньо жарима зарбасини голга айлантирди.

Ўйин тугашига 2 дақиқа қолганида Перейра, 90-дақиқада эса Ари дарвозани ишғол қилишиб, ҳисобни 3:0 кўринишига келтиришди.

Одил Аҳмедов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди.

"Краснодар" ўз тарихида илк марта Европа лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этадиган бўлди.

Москванинг "Локомотив" клуби эса, афсуски, бундай йўлланмани қўлдан чиқарди. "Темирйўлчилар" сафарда дуранг ўйнаб, ўз майдонларида Кипрнинг "Аполлон" клубига 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Дастлабки ўйинда Виталий Денисов қизил карточка олгани боис, жавоб учрашувида майдонга туша олмади.

Россиянинг яна бир жамоаси — "Динамо" қийинчилик билан Европа лигаси гуруҳ босқичига йўл олди. Кипрнинг "Омония"сига қарши жавобининг қўшиб берилган дақиқасида урилган гол "Динамо" гуруҳ босқичига йўлланмани тақдим этди.

Европа лигаси, саралаш плей-офф босқичи, жавоб ўйинлари
Локомотив Россия – Аполлон Кипр 1:4 (0:1)
Голлар: 0:1 – 20 Резек, 0:2 – 51 Папулис, 0:3 – 78 Тюрам, 0:4 – 84 Лопес, 1:4 – 85 Павлюченко.
Локомотив – Гильерме, Шишкин, Чорлука, Серасхов, Дюрица, Фернандеш (Миранчук, 53), Ньяссе (Павлюченко, 53), Майкон, Тарасов, Касаев (Самедов, 67), Пейчинович.
Аполлон – Бруну Вале, Гульон (Хараламбус, 87), Андраде, Меркис, Стилиану, Мерьем (Тюрам, 64), Хамдани, Робер, Папулис (Лопес, 81), Сангой, Резек.
Биринчи ўйин – 1:1.

Краснодар Россия – Реал Сосьедад Испания 3:0 (0:0)
Голлар: 1:0 – 71, пенальти Жоаозиньо, 2:0 – 88 Перейра, 3:0 – 90 Ари.
Краснодар – Дикань, Сигурдссон, Гранквист, Енджейчик, В.Калешин, Измайлов (Вандерсон, 53), Газинский (Лаборде, 64), Жоаозиньо, Одил Аҳмедов, Перейра (Р.Аджинджал, 90), Ари.
Реал Сосьедад – Рульи (Субикараи, 85), Элустондо, Сальдуа, И.Мартинес, де ла Белья, Сурутуса (Вела, 79), Бергара, Каналес, Пардо (Гранеро, 63), Хаби Прието, Агиррече.
Четлатишлар: Бергара (90), Жоаозиньо (90).
Биринчи ўйин – 0:1.

Омония Кипр – Динамо Россия 1:2 (1:1)
Голлар: 0:1 – 11, автогол Степанов, 1:1 – 23 Поте, 1:2 – 90 Самба.
Омония – Морейра, Аккистапаче, Степанов, Лобжанидзе, Фофана (Кирьяку, 86), Родри, Маргаса, Нуну Ассиш (Григалашвили, 90), Сержиньо, Поте (Роберто, 74), Криштовау.
Динамо – Березовский, Дуглас, Бюттнер (Прудников, 83), Самба, Манолев, Денисов, Джуджак (Нобоа, 75), Вальбуэна, Ионов (Жирков, 68), Венкер, Кураньи.
Четлатиш: Венкер (73).
Биринчи ўйин – 2:2.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 23:03, 28.08.2014.
Ўқилди: 6859 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.