Reklama
Замонавий технологиялар кун сайин эмас, соат сайин ўзгариб, такомиллашиб бормоқда. 2006 йилда савдога чиқарилган плазма панелли телевизорлар суюқ кристаллиларига алмашинди. Аммо уларнинг ҳам умри қисқа бўлди. Навбат истеъмолчиларнинг эътирофи ва муҳаббатини бир зумда қозонган LED-чироғдонли моделларга келди. Лекин ҳаттоки шуларнинг ҳам кучли рақобатчиси ўзини кўп куттирмади. LG Ultra HD TV телевизорлари ниҳоятда реал тасвирлари билан, инновацион функциялари ва қулай фойдаланувчи платформаси билан ақлингизни лол қолдиради.
Тасвирнинг ўта реаллиги
LG 55UB850V модели аввалги телевизорларга нисбатан энг майда деталларигача ниҳоятда ҳаққоний тасвири билан фарқ қилади. Агар биз шу кунгача Full HD форматидаги тасвирдан завқланган бўлсак, бу ерда эса экраннинг кенгайиши ундан тўрт баробар ортиқдир!
Ана энди қанчалик аниқликда кўришингизни тасаввур қилаверинг. Бундай телевизорда севимли фильмларингизни томоша қилиш эса сизни таниш манзаралар ва персонажларга бошқача, янгича назар билан қарашга мажбур этади. Ultra HD Resolution Upscaler технологияси ҳамда илғор Tru-ULTRA HD процессори туфайли ҳақиқийлик ва ёрқинлик тиниқ овоз билан биргаликда сизни кўраётган контентингиз оламига шўнғишга ва берилаётган тасвирнинг бош қаҳрамонига айланишингизга имкон беради. Full HD ёки HD-видеони ёқишингиз билан у тасвирни керакли ўлчамга олиб келади, сўнг бир оз фурсатда етишмаётган пикселларни ҳам «йўқдан йўндириб», манзарани аниқлаштиради ва охирги босқичда ранглар уйғунлигини максимал даражага келтиради.
3D-контентнинг янги олами
Ultra HD форматда 3D-видеони томоша қилиш таассуротларини шунчаки гапириб бериш билан етказиб бўлмайди. 8,3 миллион пикселли тасвир ҳақиқий ҳаёт билан фильм ўртасидаги чегарани ювиб юбориб, сизни тўлиқ ўз оғушига олади. Сиз энди ўз хонангиздаги диванда шунчаки ўтирмайсиз, балки экранда кечаётган барча воқеа-ҳодисотларнинг бевосита иштирокчисига айланасиз-қўясиз. Объектлар ва предметлар гўёки тирикдек, сиз уларни қўлингиз билан ушлашингиз мумкиндек туюлади. Горизонтал бўйича 178 градусли кўриш бурчаги туфайли 3D видео ни телевизор экрани қаршисига айнан тик ўтириб кўришингиз шарт эмас, тасвир бузилиб-қийшайиб ёки қайишиб кетмайди.
Бундан ташқари, IPS-матрица қўлланилгани туфайли экранга бўлган ташқи таъсирлар, масалан унга босиш ёки тақиллатиш ҳолларида ҳам телевизор экранидаги манзара ўзгармайди. Ишонмайсизми? Унда LG 55UB850V телевизори экранига шунчаки тақиллатиб кўринг.
Келажак технологияси
LG 55UB850V телевизори энг замонавий ва керакли интерфейслар билан таъминланган, жумладан: Ethernet, Wi-Fi (Direct), IntelWiDi, Miracast ва USB, қуйидаги форматларни қийинчиликсиз ўқийди: DivXPlus HD, MKV, TS, AVI, MP4, MP3, WMV, WMA, AAC ва DTS. USB порт теледастурларни флеш-тўплагичга ёзиб олиш имконини беради.
Бундан ташқари Ultra HD TV моделида яқин келажак технологиялари ҳам мавжуд. Масалан, киритилган янги авлод вакили 4K HEVC (H.265) кодек қўшимча қурилмаларсиз интернет ёки USB-ташувчи орқали 4K-контент билан завқланиш имконини беради. Кодек 8192×4320 пикселли ечимларга эга бўлган 8K (UHDTV) гача кадр форматларини кўтара олади. Шунингдек, телевизор бир мартада бирталай ахборот бериш ва 4K-видеони бир сонияда 60 кадр тезликда олиб кўрсатиш имконини берувчи HDMI 2.0 видео-улагич эга.
Якун
Чиройли тасвирлари ва беқиёс техник имкониятларга эга бўлган янги моделдаги LG 55UB850V телевизори чиндан ҳам харидор фахрига ва бутун оила аъзолари унинг атрофида жам бўлиб, севимли контентни томоша қилишдан роҳатланиши мумкин бўлган уйингиздаги энг яхши медиа-қурилмага айланади.
Сиз LG нинг бошқа маҳсулотлари билан бизнинг LGblog.uz блогимизда батафсилроқ танишишингиз мумкин.