"Эвертон" бош мураббийи Роберто Мартинес "Челси"билан кечган ўйиндан сўнг (3:6) лондонликларнинг янги ҳужумчиси Диего Костанинг қилмишига тўхталиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Шеймус Коулманнинг автоголидан сўнг Коста тўпни тутиб, ирландияликнинг ёнига келди ва унга нималарнидир бақирди. Шундан сўнг Коста ва "Эвертон" посбони Тим Ҳовард ўртасида зиддият юзага келди.
"Премьер-лигага келган чет эллик футболчилар бу ерда бутунлай бошқача маданият ва одоб борлигини англашлари керак. Энг ёмони бошқа футболчига ҳурматсизлик қилиш, ҳатто у рақиб бўлса ҳам. Ишонаманки, Коста буни тез орада тушуниб олади.
Майдондаги ҳулқ - Британияликлар ўйинининг асосидир. Бу лига учун профессионализм ва ҳурмат мос келади.
Ўйлайманки, Коста буни тушуниши учун бироз вақт керак, бу - бошқа лига, бу лигага ўйинчилар мослашадилар, лига ўйинчиларга эмас", - дейди Мартинес.