Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

LIVE! Трансфер. Фалькао «МЮ»да ижара асосида ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Бугун Европада ёзги трансфер бозорининг сўнгги куни, инглизча айтганда "дедлайн".

Одатда мазкур "ойна" 31 август куни ёпиларди. Аммо, қоидага кўра, 31 август санаси дам олиш кунларига тўғри келса, трансфер муддатига яна 1 кун қўшилади. Демак, бугун тунга қадар трансфер бозори "қайнийди, жамоалар сўнгги имкониятдан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилишади.

Stadion.uz сайти ҳам бир неча йиллик анъанасини давом эттирган ҳолда, трансфернинг сўнгги кунидан онлайн трансляция ташкил қилади. Умид қиламиз, ушбу лойиҳамиз сизни бефарқ қолдирмайди ва бугунги "бозор" бизга кутилмаган ва қизиқарли харидларни тақдим этади. Биз билан бирга бўлинг.

-----------------------------------------------------------------------------------

БОШЛАДИК! Европада энди тонг отиб, иш вақтлари бошланди. Ҳозирча трансферлар билан боғлиқ маълумотлар "болалаш"га улгурмади. Шунга қарамай, айрим маълумотларни тақдим этишни бошлаймиз.

14:00. "Ливерпуль" бугун "Барселона"нинг собиқ дарвозабони Виктор Вальдес билан шартнома имзолаши мумкин. Мерсисайдликлар «Бавария»га ўтиб кетган Хосе Рейненинг ўрнни ушбу посбон билан тўлдиришмоқчи.

14:05. Шунингдек, бугун "Реал" "МЮ" ҳужумчиси Хавьер Эрнандесни ўз сафига кўшиб олганини эълон қилиши кутилмоқда. Чичарито тиббий кўрикдан ўтиш учун бугун Мадридга келиши керак.

15:00. "Севилья" футболчиси Карлос Бакка Лондоннинг "Арсенал" жамоасига ўтиши мумкин. Андалусияликлар ҳужумчини 16 млн. еврога сотишга тайёрлар.

15:15. Фалькао бугун "МЮ" аъзосига айланишининг эҳтимоли катта. Дастлаб манкунианликлар колумбиялк футболчи учун "Монако"га 65 млн. евро тўлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди. Сўнгги маълумотларга кўра "МЮ" Фалькаони ижарага олади. Ижара нархи эса турли манбаларда турлича кўрсатилмоқда — 6 млн.дан 20 млн. еврогача.

16:07. "Челси"нинг голландиялик яримҳимоячиси Марко ван Гинкел айни пайтда "Милан"да тиббий кўрикдан ўтмоқда, яқин вақт ичида ижара шартномаси имзоланиши мумкин.

16:12. "Фиорентина" клуби "Ман Сити" ҳимоячиси Майки Ричардсни кўзлаяпти. Узоқ муддат жароҳатини даволаш билан овора бўлган футболчи ўйин амлиётига эга бўлиш учун клубини алмаштиришга қарши эмас.

16:16. "Атлетико" ҳимоячиси Тоби Алдервейрелд "Саутҳэмтон"га ўтишга яқин. "Саутҳэмптон" футболчи учун курашда "Ньюкасл" ва "Сандерленд"ни ортда қолдирмоқда. Рональд Куман бельгиялик футболчи тиббий кўрикдан ўтишини тасдиқлади.

16:22. Corriere Della Sera хабарига кўра, Филиппо Индзаги  Адриано Галлианидан "Фиорентина" ҳимоячиси Мануэль Паскальни сотиб олишни сўради ва рад жавобини олди.

16:27. "Рома" клуби "Бавария"га ўтиб кетган Меҳди Бенатиянинг ўрнига ўринбосар топди. Римликлар "Ньюкасл" марказий ҳужумчиси Мапу Янг-Мбивани ижарага олмоқчилар, дея хабар беради Sky Sport Italia.

16:38. "Тоттенҳэм" яримҳимоячиси Льюис Холтби Бундеслигага қайтмоқда. "Шальке"нинг собиқ футболчиси "Гамбург"да тиббий кўрикдан ўтмоқда.

16:41. Ўтган ёзда "Барселона"га ўтиши ҳақида миш-мишлар тарқалган Даниель Аггер бир йил ўтиб "Брондбью" билан шартнома имзолади. Даниялик футболчи ўз ватанида тўп суради.

16:47. "Гамбург" клуби "Бавария"дан ҳужумчи Жулиан Гринни ижарага олди. Мюнхенда Писсаро ва Левандовски каби ҳужумчилар бор, шунинг учун Грин "Гамбург"да кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши мумкин.

16:53. "Милан" Англиядан яна бир испанияликни - Хесус Фернадес Саес, ёки одиийгина Сусони олиб келмоқчи. Ёш футболчининг "Ливерпуль" билан шарномаси бир йилдан сўнг ниҳоясига етади, миланликлар ҳозирнинг ўзида футболчини сафига қўшиб олмоқчилар.

17:04. Луи Ван Гал умид қилаётган Чичарито "Реал"да бир йил ижарада тшп сурадиган бўлди. Карим Бенземага захира керак, Фалькао афсонаси бесамар тугади.

17:15. Москванинг "Спартак" клубига қайтиши кутилган Гана терма жамоаси ҳужумчиси Мажид Уорис Туркия томон йўл олди. Футболчи "Трабзонспор" билан шахсий шартнома бандларини келишмоқда.

17:25. Sky Sports хабарига кўра, "Манчестер Сити" ҳимоячиси  Матия Настасич жамоани тарк этмайдиганга ўхшаб турибди. Альваро Негредонинг эса "Валенсия"га ўтиш эҳтимоли юқори. "Сити"нинг яна бир футболчиси Мики Ричардс яқин соатлар ичида "Фиорентина" футболчисига айланиши мумкин.

17:57. Франциялик яримҳимоячи Жонатан Биабиани "Милан"да кўрикдан ўтмоқда. Италия матбуотининг хабарига кўра, миланликлар унинг учун "Парма"га 5 миллион еврога қўшиб ҳимоячи Кристиан Дзаккардони берадилар.

18:03.  Хавьер Эрнандеснинг шартномаси расман эълон қилинди. Мексикалик футболчи "Реал"да бир йил ижарада ўйнайди.

18:09. Трансферлар ойнаси биринчи бўлиб Германияда ёпилади, кейин Италияда. Ниҳоят Тошкент вақти билан 01:00 да Англия, Испания ва Францияда ёпилгуси.

18:12. "Севилья"даги ўйинлари билан танилган "Спортинг" яримҳимоячиси Диего Капель "Саутҳэмтон"га ижарага берилди.

18:15. Дортмунднинг "Боруссия" клуби яримҳимоячиси Йонас Хофман янги мавсумни "Майнц"да ижарада ўтказади.

18:28. "МЮ" ҳужумчиси Данни Уэлбекнинг келажаги ноаниқ қолмоқда. Чичаритонинг "Реал"га ижарага берилишига қарамай,  Фалькаонинг "Монако"дан ижарага олиниши унинг келгуси фаолиятига хавф солмоқда. Ҳужумчига асосий давогар "Тоттенҳэм" бўлиб турибди.

18:20. "Сандерленд" "Ливерпуль"дан Фабио Боринини ижарага олмоқчи, бу ишни "Милан" ҳам хоҳламоқда. Аммо "қизиллар" футболчини сотишни истамоқдалар.

18:33. "Арсенал" "Торонто" ҳужумчиси Жеремейн Дефони ижарага олиш фикридан воз кечди. Эслатиб ўтамиз, Дефо аввал "канонирлар"нинг ашаддий рақиби - "Тоттенҳэм"да ўйнаган.

18:37. Италия матбуоти "Милан"нинг 19 ёшли яримҳимоячиси Брайан Кристантенинг 6 миллион евро эвазига "Бенфика"га ўтганини хабар қилмоқда.

18:47. "Парма" ҳужумчиси Амаури ёзда икки асосий ҳужумчиси - Иммобиле ва Черчидан айрилган "Торино" клубига ўтди, дея хабар беради Sky.

18:50. Ҳужумчи излаётган "Арсенал" "Суонси" футболчиси Вилфрид Бонини қўшиб олиш учун катта имкониятга эга бўлиб турибди. Ҳужумчига "Тоттенҳэм" ҳам кўз тиккан.

19:04. "Монако" ҳужумчи изламоқда. "Монегаск"ларнинг асосий ҳужумчиси ролига номзод сифатида "Тоттенҳэм"га тегишли бўлган Роберто Сольдадо бўлиб турибди. Лондонликлар эса Бони-Уэлбек дуэтидан бирини қўшиб олган тақдирдагина ҳужумчини қўйиб юбориши мумкин.

19:08. Sky Sports хабарига кўра, "Челси" посбони Петр Чехга "ПСЖ" қизиқмоқда. Воқеалар ривожини кутамиз.

19:14. "КПР" менежери Ҳарри Реднапп Москванинг "Локомотив" клубидан Лассана Диарранинг трансфери борасидаги музокаралар якунлангани ва баъзи бир расмиятчилик ишлари қолганини маълум қилди.

19:21. ВВС Лассана Диарранинг "КПР"га ўтмаслигини маълум қилди. Келишув нима учун тўхтатилгани номаълум. Ҳарри Реднаппнинг сўзларига қараганда, қандайдир тушунмовчилик юзага келган. Энди "КПР" "МЮ"дан кетиши тахмин қилинаётган Том Клеверлини мўлжалга олди.

19:25. "Сандерленд" билан шартномаси бекор қилинган Модибо Диаките "Фиорентина" сафига ўтади.

19:33. Daily Mail газетаси Вильям Карвальюнинг "Спортинг"да қолишини хабар қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, футболчига "Арсенал" ва "МЮ" жиддий қизиққан эдилар.

19:36. Кутилганидай, Себастьян Коатес "Ливерпуль"ни тарк этди, дея хабар беради ВВС. 23 ёшли футболчи янги мавсумни "Сандерленд" ижарасида ўтказади.

19:39. "Астон Вилла" ўз сафини "Реал Сосьедад" яримҳимоячиси Серхио Каналес билан тўлдирмоқчи. "Реал"нинг собиқ ўйинчисининг трансфери бўйича таклиф юборилган, испанлардан жавоб кутилмоқда.

19:44. Мажид Уорис "Трабзонспор" футболчисига айланди. Турклар ганалик футболчи учун "Спартак"ка 7 миллион евро тўлайдилар. Бундан ташқари футболчи учинчи жамоага сотилган тақдирда москваликлар 20 фоиз улуш олади.

19:50. "Тоттенҳэм" яримҳимоячиси Сандро "КПР"га ўтиши мумкин. Клублар ўртасидаги музокаралар якунланиш арафасида, дея хабар беради ВВС.

20:06. "Бернли" клуби "Челси"дан ҳимоячи Натаниэль Чалобани бир йилга ижарага олди. Футболчи Англия ёшлар терма жамоасининг аъзоси ҳисобланади.

20:09. Фредди Гуариннинг "Интер"дан "Валенсия"га ўтиши бекор қилиниши мумкин. Маҳаллий маьбуот хабарига кўра, томонлар келиша олмаяптилар.

20:13. "Халл Сити" уругвайлик Абел Эрнандес билан уч йиллик шартнома имзолаб, ўз тарихида катта трансферга қўл урди. 24 ёшли футболчи Бразилияда ўтган ЖЧда иштирок этган.

20:50. "Милан" клуби "Парма" яримҳимоячиси Жонатан Биабианини қўшиб олганини расман эълон қилди.

21:01. Яримҳимоячи Бенжамин Стамбули "Тоттенҳэм" биолан беш йиллик шартнома имзолади. Франциянинг "Монпелье" клуби 24 ёшли футболчи учун 8 миллион евро олади.

21:04. "Реал" вице-президенти Эмилио Бутрагеньонинг айтишича, клуб Хавьер Эрнандес билан чекланиб қолмайди. Трансферлар ойнаси ёпилгунча Карло Анчелотти қўл остига яна бир футболчи олиниши мумкин.

21:09. "Суонси" яримҳимоячиси Хосе Каньяс "Эсраньол"га ўтди. Футболчи испан клубига мутлақо текинга тушди, чунки уэльсликлар Каньяс билан шартномани бекор қилдилар.

21:13. Италия терма жамоаси ва "Торино" клубининг ҳужумчиси Алессио Черчи Мадриднинг "Атлетико" клуби билан уч йиллик шартнома имзолади.

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:36, 01.09.2014.
Ўқилди: 20970 марта.
Фикрлар: 326 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.