Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Миржалол Қосимов: «Бугунги ғалаба Осиё Ўйинларидан олдин футболчиларга руҳий далда бўлади»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон - Иордания ўртоқлик учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Миржалол Қосимов иштирок этди.

— Бугунги ўртоқлик ўйини, кеча айтиб ўтганимдек, Осиё Ўйинлари олдидан керакли ўйин эди. Ўйлайманки, ўйинимиз ёмон чиқмади, футболчилар ҳар иккала бўлимда яхши ҳаракат қилишди. Бугун яратилган имкониятлардан фойдалана олдик. Расмий мусобақа олдидан бугунги ғалаба йигитларга руҳий қувват беради. Ўйинлар давомида хатолар бўлди, бусиз иложи йўқ. Бу хатолар устида ишлаймиз. Иккала бўлимда икки хил ўйин қилдик. Иккинчи бўлимда гол уриб олганимиздан кейин футболчилар қарши ҳужумда ўйнашга ўтиб олишди. Қолаверса, ўртоқлик ўйини бўлгани учун иккинчи таймда тактикага ҳам ўзгартириш киритдик. Ҳисобни ушлаб қолишни ўйлаб, футболчилар рақибга ташаббусни бериб қўйишди. Шунга қарамай, ёмон ўйин бўлмади. Асосий мақсадимиз Осиё Ўйинларида яхши иштирок этишдан иборат. Бугунги ўйиндан кейин "Пахтакор"нинг 7 нафар футболчисига рухсат берамиз. Қолган ўйинчилар билан эса Янги Зеландияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирамиз.

— Биринчи бўлимда ҳам терма жамоамизда имкониятлар бўлди, аммо футболчилар улардан фойдалана олишмади...
— Албатта, биринчи бўлимда бизда имкониятлар бўлди. Фарҳод яхши вазиятни кўкка совурди, шунингдек Сардорда ҳам. Марказда Козак, Искандаров ва Мусаев марказда бир-бирларини тушунган ҳолда яхши ўйнашди ва ўйин улар орқали ташкил этилди. Уларга ҳам имкон бўлганда олдинга ўтишни ва дарвозага зарба беришни сўрагандим.

— Ўзбекистон терма жамоаси дарвоза томон дастлабки зарбани 18-дақиқада берди. Барса Рашидовга ўйнади. Аввалдан бу нарса режалаштирилган эдими?
— Адашмасам, Аргентина-Голландия ўйинида дастлабки зарба 90-дақиқада берилганди. Футболчиларга ҳамиша имкон бўлганда зарба бериш кераклигини таъкидлаймиз. Баъзида рақиб зарба беришга имкон бермайди.

— Фарҳод Тожиев ва Воҳид Шодиевдан қайси бирини Осиё Ўйинларига олиб боришни Иорданияга қарши ўйиндан кейин айтаман дегандингиз.
— Ҳали бир қарорга келмадим. 8 сентябрда бўладиган Янги Зеландияга қарши ўйиндан кейин якуний қарорга келаман.

— Дилшод Жўраев "Бунёдкор"да жуда кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Бу ҳақда Сергей Лушан билан суҳбатлашдингизми?
— Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор. Дилшоднинг ўзи билан ҳам гаплашдим. Футболчи машғулотда қандай ишлаётганини мураббий яхши билади. Албатта, Дилшоднинг майдонга тушмаётгани футболчининг ўзи учун яхши ҳолат эмас. Ўйинчи машғулотда иштирок этсаю, ўйинда қатнашмаса, бу футболчига таътимайди. Осиё Ўйинларида унга кўпроқ ўйин амалиёти беришга ҳаракат қиламиз.

— Бугунги ўйинда майдонга тушган футболчилардан қайси бирлари Янги Зеландия билан ўйинда майдонга тушиши мумкин?
— "Пахтакор"нинг 7 нафар футболчисидан ташқари қолган футболчилар Янги Зеландия билан ўйинга тайёргарликни давом эттиради.

— Ёшартирилган таркибнинг ўйини ёмон чиқмаяпти, бугун натижа бўлди. Терма жамоа таркибини бирданига тўлиқ ёшартиришга қандай қарайсиз?
— Бунинг иложи йўқ. Буни шошма-шошарлик билан эмас, аста-секинлик билан амалга ошириш керак. Агар олдимизда 3-4 йил давомида ҳеч қандай мусобақалар бўлмаса, шундай қилсак бўларди. Катта ўйинларда тобланган ёши катта футболчилар орасида ёшлар ўз тажрибасини ошириб боришса, бу яхши бўлади. Ёшларнинг катталардан ўрганидан нарсалари кўп.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:48, 04.09.2014.
Ўқилди: 6221 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2567]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2309]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [1978]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1898]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1697]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1675]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1636]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1467]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1278]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1252]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик