"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Барселона" бош мураббийи Луис Энрике ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Барселона"далик чоғларимда Луис Энрике ҳам ўйинчи, ҳам инсон сифатида севимли футболчилардан эди. Мен ундан ҳар доим ҳайратланар эдим ва унга бошқача меҳр ила қарар эдим.
У ўнгда, чапда ва ҳужум марказида, ўнинчи рақам позициясида ўйнай олар эди. Агар керак бўлса, дарвозада ҳам турар эди.
Бу форумда (УЕФА мураббийлар форуми) у билан учрашдим, бу учрашув 2000 йил клубдан кетганимда сўнг биринчи марта эди. Мен ундан мураббийлик ёқяптими, деб сўрадим. У ёқяпти, деб жавоб берди. Унинг ишларида ҳаммаси яхши бўлишига умид қиламан.
Йўқ, мен Анчелотти билан Хаби Алонсо ва Ди Мария ҳақида гаплашмадим. Мен фақат "Челси" ҳақида гаплашаман.
Фабрегасга келсак, Сескнинг ўйинлари мени ҳайрон қолдирмоқда. У мослашиши керак. У Англияда ривожланди десак ҳам бўлади. Унинг "Челси"га ўтишини эшитиб, жуда хурсанд бўлганман", - дейдии Моуриньо.