"ПСЖ" ҳужумчиси Златан Иброҳимович Швеция тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.
Эстония терма жамоаси билан ўтган ўртоқлик учрашувида Иброҳимович "дубль"га эришди. Бу унинг терма жамоаси учун урган 49 ва 50-голлари эди. Шу тариқа Златан Свен Рюдельнинг 49 та голли натижсидан ўзиб кетди.
Шунингдек Иброҳимович 24-дақиқада ўзига хос рекорд қўйди. Шу пайтгача учрашувларнинг 24-дақиқаси унинг учун гол урилмаган дақиқа ҳисобланиб келинар эди. Энди Иброҳимович 90 дақиқанинг ҳар бирида гол урган футболчига айланди.