Кириш Регистрация

Марио Гомес: "Германия термасида айбдор ҳамиша мен"

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Марио Гомес мухлисларнинг ҳуштакбозлиги ва норозилигига хотиржам ёндошишини билдирди.

"Мен мухлисларнинг кулгуларига ўрганиб қолганман ва Аргентинага қарши ўйин буни яна бир бор кўрсатди.

Бу 2008 йилда бошланган эди, 2010 ЖАРдаги жаҳон чемпионатида давом этди. Евро-2012да мен 3 гол урдим, аммо барибир яримфиналда Италияга мағлубиятга учрашимизни бош айбдори мени деб топдилар.

Ишқибозлар терма жамоанинг ҳар бир ўйинида менга норозилик билдирадилар. Баъзи ўйинчиларга, масалан, Подольскига, доим илиқ муносабатда бўладилар. Мен эса ҳар доим айбдорман.

"Бавария"да ҳам шундай. Ишқибозлар мендан абадий норози. Италияда ҳаммаси бошқача", - дейди Гомес.

Манба: sports.ru
Киритилди: 07:20, 07.09.2014.
Ўқилди: 5246 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.