"Манчестер Сити" клуби Дортмунднинг "Боруссия" клуби яримҳимоячиси Марко Ройсга кўз тикмоқда, дея хабар беради Goal.com.
Хабарларга қараганда, "шаҳарликлар" Германия терма жамоаси футболчиси учун 31,5 миллион евро ажратиб қўйганлар, тарнсфернинг ўзи эса УЕФА томонидан қўлланилган санкциялардан сўнг амалга ошади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Ройс дортмундликлар сафида 43 ўйин ўтказган ва 21 та гол урган.