Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Энтони Хадсон: «Эртага стадионда кўплаб мухлислар келишини истардим»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ва Янги Зеландия терма жамоалари ўртасидаги ўйин эртага, 8 сентябрь куни "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Анъанага кўра, ўйиндан олдин бош мураббийлар матбуот анжуманида иштирок этишди. Дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Энтони Хадсон ва футболчи Рид Уинстон журналистларнинг саволларига жавоб беришди.

— Ўзбекистонга кеча етиб келдик ва бу ерда эканлигимиздан хурсандмиз. Ўзбекистон кучли ва тажрибали жамоа. Янги Зеландия учун бу ўйин муҳим бўлади. Ўйлайманки, эртага стадионда кўплаб мухлислар ташриф буюришади ва бу ҳолат ўйинга янада жозиба қўшади.

Рид Уинстон:
— Мураббийга айтганидек, биз бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Рақиб жамоа таркибида яхши футболчилар кўп. Шунга қарамай, эртага ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

— Сиз Баҳрайн терма жамоаларида ишлагансиз ва Осиё футболини яхши биласиз. Ўзбекистон терма жамоасини ҳам яхши билсангиз керак.
— Ўзбекистон Осиёнинг кучли жамоаларидан бири. Унинг таркибида тажрибали футболчилар бор. Ўзбек футболчиларини яхши биламан. Биз Тошкентга ғалаба қозониш учун келдик. Эртага Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларида босим юқори бўлади. Биз эса меҳмон жамоамиз ва босимсиз ҳаракат қилишимиз мумкин.

— Эртанги ўйиндаги натижа сиз учун қанчалик муҳим? Боиси, бу сизнинг терма жамоадаги илк ўйин ҳисобланади. Мағлубият сизни босим остида қолдириши мумкин.
— Мен бунга тайёрман. Эртага ютиш-ютмаслигимиздан қатъи назар мени танқид қилишади. Мен танқидга нормал ҳолат сифатида қарайман. Агар танқид бўлмаса, ривожланиш бўлмайди. Аксинча, мен эмас Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи кўпроқ танқид олса бўлса керак. Боиси, Ўзбекистон Осиё кубогига тайёргарлик кўрмоқда. Жамоа ўз мухлислари кўз ўнгида ғалаба қозонишни истайди.

— Янги Зеландия терма жамоаси таркибида Европа клубларида ўйнайдиган футболчилар кўп. Бу жиҳатдан жамоа Ўзбекистондан устун. Терма жамоа бу ўйинга қанчалик жиддий ёндашмоқда?
— Бизда бундай муаммо йўқ. Барча футболчилар профессионал. Рақибдан қатъи назар биз рақибларни ҳурмат қиламиз. Мен бундай муаммони кўрмаяпман.

— Тошкентга Янги Зеландиянинг энг кучли футболчилари ташриф буюришганми? Маълумотларга қараганда, Европада ўйнайдиган айрим футболчиларингиз терма жамоага жалб қилинмаган экан.
— Бу менинг терма жамоадаги илк ўйиним бўлади. Бу саволга жавобни 6 ойдан кейин беришим мумкин.

— Жамоа Тошкентга келишдан олдин Доҳада бир ҳафта  тайёргарлик кўрди. Нима учун айнан Қатар танланди. Масалан, Қатар ва Ўзбекистон иқлими ўртасидаги фарқ катта.
— Тошкентга етиб келиш учун олдимизда икки хил маршрут бор эди. Биринчиси, Доҳа орқали, иккинчиси Европа орқали. Бизга Доҳа қулай бўлди. Биз у ерда барча шароитларга эга бўлган майдонларда шуғулландик. Бу биз учун фойдали бўлди.

— Терма жамоани қабул қилиб олганингиздан кейин жамоага қандай ўзгаришлар киритдингиз.
— Эртага кўрамиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:55, 07.09.2014.
Ўқилди: 4759 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.