Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-2 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 0-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Темур Кападзе: «Олий лигага ҳам Қозоғистон Премьер-лигаси формати жорий қилинса, зўр бўларди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон - Янги Зеландия ўйини олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида "Актобе" футболчиси Темур Кападзе ҳам иштирок этди ва журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

— Янги Зеландияга қарши ўйинга тайёргарлик кўрдик. Эртага чиройли ўйин бўлади деб ўйлайман. Бор кучимизни ишга солиб, мухлисларга ғалаба тортиқ қилишга ҳаракат қиламиз.

— Темур, 4 кун олдин ёш футболчилар Иорданияни мағлуб этишди. Бу ғалаба катталарга ҳам ижобий таъсир кўрсатадими?
— Ёшларимизнинг ўйинини кўриб хурсанд бўлдик. Кўз тегмасин, улар тўғри йўлдан кетишяпти. Улар катта йўлга энди чиқишди. Уларнинг олдида Осиё Ўйинлари ва бошқа мусобақалар ҳали кўп бўлади. Умид қиламан, улар яхши ўйин кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қилишади. Бу ғалаба нафақат футболиларни, балки барча ўзбекистонликларни хурсанд қилди.

— Темур, анчадан бери терма жамоага чақиртирилмаган эдингиз. Шу вақт мобайнида "терма жамоа эшиклари энди мен учун ёпилди", деган фикр келмадими хаёлингизга?
— Йўқ, бундай фикр келмаган. Ўтган йилги мағлубиятдан кейин тушкун кайфият бор эди. Орада эса жароҳат олдим. Узоқ вақт термага келмаганим боис, ушбу таклифни олганимда бажонудил терма жамоага келдим. Терма жамоани соғиниб қолгандим, янада кўпроқ иштиёқ билан ўйнашга тайёрман. Терма жамоага таклиф қилгани учун Миржалол акага раҳмат айтаман. Бор маҳоратимни ишга солиб, терма жамоага беришга тайёрман.

— Қозоғистон миллий чемпионатида мураббийларнинг футболчиларга нисбатан талаби билан Ўзбекистон терма жамоаси мураббий талаблари ўртасида қандай фарқ бор?
— Замонавий футболда биринчи планга футболчининг жисмоний тайёргарлиги чиқмоқда. Қозоғистон чемпионатида жанглар кўп. Ўйиндан олдин ким ғалаба қозонишини айтиш қийин. Бундай жангларда тобланган футболчилар терма жамоа сафида кучли рақиб олдида қийналиб қолмайди. Футболчи паст савияда ўйнашга ўрганиб қолса, терма жамоа билан кучли рақиб қаршисида кучли ўйин кўрсата олмайди. Рақиб эса бунга қараб ўтирмайди. Шу боис, чемпионатимиз ҳам кучли бўлиши лозим. Ҳақиқий маънодаги жанглар кўп бўлиши керак.

— Ўзбекистон Олий лигасига ҳам Қозоғистон Премьер-лигасида бўлгани каби 12та клуб қилиб, дастлабки босқичдан кейин жамоаларни икки гуруҳга бўлган ҳолда форматни ташкил қилиш ғоясига қандай қарайсиз?
— Жуда ҳам зўр бўларди. Чемпионат янада қизиқроқ бўларди. Масалан, биринчи босқичдан кейин Қозоғистонда бўлгани каби очколар тенг яримга қисқартилса, интрига юзага келади. Олтиталикка кирган жамоаларнинг ҳар бир  тўқнашуви мухлислар учун ҳам қизиқарли бўлади. Олтинчи ўриндаги жамоада ҳам медаллар учун кураш олиб бориш имконияти мавжуд бўлади. Финалга тенг ўйинлар қанчалик кўп бўлса, футболчилар ҳам шунчалик тез ўсишади. Бу ғоя Олий лигага жорий қилинса, яхши иш бўларди.

Ушбу саволга Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳам жавоб берди.
— Миржалол ака, Олий лигага бундай форматни жорий қилишга сизнинг фикрингиз. Терма жамоа бош мураббийи сифатида буни ЎФФ ва ЎзПФЛдан талаб қилишингиз мумкинми?
— Чемпионатимизни кучайтиришимиз керак, бунга шак-шубҳа йўқ. Бу ҳақда Федерация доирасида гап бўлган. Ҳозир бу ҳақда ўйланмоқда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:58, 07.09.2014.
Ўқилди: 6612 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2415]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2377]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2097]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1679]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1617]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [1567]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1456]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1442]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1381]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1146]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик