Албания терма жамоаси бош мураббийи Жанни де Бьязи Евро-2016 саралаш баҳсининг биринчи учрашувида Португалия терма жамоаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг (1:0) фикрларини билдирди.
"Биз қойилмақом ғалабага эришдик ва тарихий натижани кўрсатдик. Биз жуда яхши ҳимояландик.
Криштиану Роналдунинг йўқлиги бизга катта фойда келтирди, чунки у Месси каби жаҳоннинг энг яхши ўйинчисидир.
ФИФА рейтингида 11-ўринда бораётган жамоани ютиш жуда ажойиб", - дея Бьязининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.