Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-2 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 0-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

«Пахтакор» фахрийлари Осиё Ўйинларида термамизга омадлар тилашди

Баҳо:
+ | -

Бугун "Пахтакор" стадионида жамоа футболчилари ва фахрий ўйинчилар иштирокида учрашув ўтказилди.

Осиё ўйинларида юртимиз шарафини терма жамоа сафида ҳимоя қиладиган 7 нафар футболчи ҳамда клуб ходимлари ўз вақтида "Пахтакор" учун майдонга тушган ва бугунги кунда фахрийлик гаштини сураётган собиқ ўйинчилар билан ташкил этилган учрашувда қатнашди.

Клуб менежери Самвел Бабаян фахрийлар Наримон Жалолов, Тўлаган Исоқов, Аҳрол Иноятов, Равшан Юнусов, Вильгельм Қаҳҳоров ва Владимир Штерн билан биргаликда унда иштирок этди. Дастлаб Самвел Бабаян футболчиларга терма жамоа сафида майдонга тушиш шараф эканлиги ва уларга билдирилган ишончни оқлаш зарур эканлигини таъкидлаб ўтди. У Хиросимадаги муваффақиятни такрорлаш йўлида бор кучни бериш кераклиги, миллионлаб футбол мухлислари терма жамоадан ижобий натижа кутаётганини айтиб ўтди.

Шундан кейин фахрийлар навбатма-навбат сўзга чиқиб, "Пахтакор"нинг ўзбек футболида тутган ўрни аҳамиятли эканлиги, бу жамоа сафида тўп тепишганидан ҳамиша фахрга тўлишлари ва ҳозирги жамоа ажойиб ғалабаларга эришиши лозимлиги ҳақида сўзлаб ўтишди. Мамлакатимизда яратиб берилган қулай шароитларга яраша жавоб қайтариш кераклигини таъкидлашди. Яқинлашиб келаётган Осиё ўйинларида терма жамоага ва клуб футболчиларига муваффақиятлар тилашди.

"Пахтакор" футбол клуби ҳам Ўзбекистон терма жамоасига Осиё ўйинларида чиройли ғалабаларни тилаб қолади.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 15:07, 10.09.2014.
Ўқилди: 5738 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2415]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2377]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2097]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1679]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1617]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [1567]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1456]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1442]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1381]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1146]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик