2014 йил 8 сентябрь. Эрталаб ишга отланар эканман, негадир кайфиятим аъло даражада эди. Бугун яхши кун дейман ўзимга ўзим, аслида ёмон куннинг ўзи йўқ. Худойим берган кунни қандай ўтказиш инсонни ўзига боғлиқ.
Лекин бугун барибир яхши кун дейман яна. Чунки бугун иккита ўртоқлик учрашуви бор, биринчиси Миллий терма жамоамиз Океания етакчиси Янги Зеландия билан ўртоқлик учрашуви бўлса, иккинчиси шу ўйин баҳона Stadion.uz сайтининг энг фаол юзерлари билан дўстона учрашувимиз бор эди. Миллий термамизнинг халқаро учрашуви ҳафтанинг душанба кунига тўғри келиб, биз каби давлат ишида ишлайдиган мухлисларга бироз муаммо туғдириши аниқ бўлса-да, лекин бу кунни, бу учрашувни ўтказиб юборишга ҳаққим йўқ эди, чунки бугун яхши кун.
Хуллас, режамиз қуйидагича эди, 8 сентябрда соат 11:00да “Пахтакор” стадиони олдида кўришамиз, ҳамма йиғилгач, биргаликда тушлик қилиб, ўйин бошлангунга қадар мириқиб суҳбатлашамиз, яқиндан жонли ижрода танишамиз ва биргаликда терма жамоамизни бевосита стадионда қўллаб-қуватлаймиз. Элмурод (ELMUS) ва Нурилло (KAKASTAD) шу учрашув учун бирлари Андижондан, бирлари Бухородан бир кун олдин, яъни 7 сентябрь куни кеч томон йўлга чиқишгани тахсинга сазовор. Айнан узоқ масофа босиб келган ушбу дўстларимиз ҳурмати учун давлат ишини бир чеккага суриб, телефонни “хизмат доира” қилишга тўғри келди. Шунда ҳам соат 11 ларда кўришиш насиб этмади, бунга кутилмаган мажлис сабаб бўлди. Хуллас, соат 16:00лар атрофида “Пахтакор” стадионига етиб келдим. Унгача Элмурод билан 2-3 марта телефон орқали гаплашдик, қизиқарли суҳбатдан парча:
Давоми "Мухлислар минбари" блогида.