Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

"Бунёдкор" "Бухоро"ни тор-мор этди

Баҳо:
+ | -

Биринчи давранинг 6-турида мазкур жамоалар Бухорода тўқнаш келишган ва ўйинда ғолиб аниқланмаганди. Виталий Пламадела томонидан 17-дақиқада киритилган голга 18-дақиқада Воҳид Шодиев жавоб қайтарганди.

Бу сафарги беллашувда ҳужумчи Воҳид Шодиев “қалдирғочлар”га ёрдам бера олмасди. У билан бир қаторда Сардор Рашидов ҳамда Дилшод Жўраев ҳам Ўзбекистон терма жамоаси билан Осиё ўйинларига жўнаб кетишгани сизга яхши маълум. Сергей Лушан Рашидовнинг асосий таркибдаги ўрнини футбол академияси тарбияланувчиси Нуриддин Ҳасанов билан тўлдиришга қарор қилди ва ярим ҳимоячи илк бор асосий таркибда майдонга тушди.

Учрашувни фаол бошлаган мезбонлар илк дақиқадаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олишлари мумкин эди. Аммо дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борган Самир Бекрич муваффақиятга эриша олмади. Кейинги дақиқаларда ҳам тўп билан муомала бобида “Бунёдкор” устунликни ўз қўлида ушлаб турди. Бироқ Александр Корнейчук дарвозаси олдида кескин вазиятлар деярли содир бўлгани йўқ.

Аксинча, бухоролик футболчилар ҳисобда олдинга чиқиб олиш учун икки бор яхши имкониятга эга бўлишди. 12-дақиқада Анвар Ражабов жуда яқин масофадан туриб дарвозани аниқ нишонга ола билмаган бўлса, 33-дақиқада Сеид Сеидов шогирдлари деярли бўш қолган дарвозани ишғол қила олишмади.

Ўйинда ҳисоб 41-дақиқага келиб Олександр Пишур томонидан очилди. Олег Зотеев чап қанотдаги рақибини ортда қолдириб, тўпни жарима майдончаси ичига аниқ узатиб берди. Новча Пишур эса ҳимоячига имконият қолдирмай, дарвозани боши билан аниқ нишонга олди.

Иккинчи бўлимда Сергей Лушан ёш футболчиларни майдонга туширди. Даставвал 60-дақиқага келиб Забиҳулло Ўринбоев Олександр Пишурни алмаштирди. Бу холат мезбонларнинг олдинги чизиғини анча фаоллаштирди.

71-дақиқага келиб Минори Сато ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Олег Зотеев бу сафар ҳам голга ассистентлик вазифасини бажариб берди. Жарима майдончаси ичида тўпни гавдаси билан тўхтатиб олган япониялик легионер, кейинги уринишда Корнейчукка имконият қолдирмади.

“Бунёдкор” сафидаги кейинги икки ўзгариш Достонбек Ҳамдамов ҳамда Акром Комилов билан боғлиқ бўлди. Ёшларнинг сафга қўшилиши мезбонлар ўйинини янада жонлантирганини қайд этиш керак. Бунинг самараси ўлароқ Достон Ҳамдамов дубл қайд этишга муваффақ бўлди.

Учрашувнинг 78-дақиқасига келиб “Бухоро” ҳимоячилари қўпол хатога йўл қўйишди. Тўпни эгаллаб олган Ҳамдамов аввалига дарвозабонни алдаб ўтди, кейин эса бўш қолган дарвозани қийинчиликсиз нишонга олди – 3:0.

Орадан уч дақиқа унинг ўзи ҳисобни янада йириклаштирди. Иккинчи гол муаллифи Минори Сато Ҳамдамовни дарвозабон билан юзма-юз вазиятга олиб чиқди. “Бунёдкор” сафидаги энг ёш футболчи эса ҳеч бир қийинчиликсиз дублини расмийлаштирди – 4:0.

Мазкур ҳисоб билан чекланиб қолишни истамаган мезбонлар 90-дақиқага келиб бешинчи голни нишонлашди. Олег Зотеев ҳимоячилардан қочиб кетиб, дарвозани ишғол қилишга уриниб кўрди. Унинг зарбаси йўлига Корнейчук тўғаноқ бўлганди, қайтган тўпни эса Забиҳулло Ўрибоев қийинчиликсиз дарвозага жойлаб қўйди – 5:0.

Олий лига. 19-тур
“БУНЁДКОР” (Тошкент) – “БУХОРО” (Тошкент) 5:0 (1:0)
Гол: Олександр Пишур (41), Минори Сато (71), Достонбек Ҳамдамов (78, 82), Забиҳулло Ўринбоев (90)
Огоҳлантиришлар: Иван Милошевич (19), Нуриддин Ҳасанов (37) — Жамолиддин Убайдуллаев (15), Отабек Нарзуллаев (42)
БУНЁДКОР”: 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов, 6.Анвар Ғофуров, 9.Минори Сато, 11.Олександр Пишур (19.Забихилло Ўринбоев, 61), 13.Иван Милошевич (48.Акрамжон Комилов, 76), 20.Самир Бекрич, 27.Сардор Собирхўжаев, 33.Олег Зотеев, 59.Нуриддин Ҳасанов (28.Достонбек Ҳамдамов, 68)
ЗАХИРАДАГИЛАР: 1.Павел Бугало, 3.Шукурали Пўлатов, 7.Алибобо Раҳматуллаев, 10.Анвар Бердиев
БУХОРО”: 12.Александр Корнейчук, 2.Шерзод Шарипов (33.Умирилло Рамазонов, 72), 7.Суҳроб Неъматов, 8.Виталий Пламадела, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 28.Илья Ильин, 40.Жамшид Ҳасанов (21.Бахритдин Ваҳобов, 65), 44.Ойбек Нурбоев, 47.Анвар Ражабов, 50.Улуғбек Бақоев (С), 71.Отабек Нарзуллаев,
ЗАХИРАДАГИЛАР: 99.Фарруҳ Турдиалиев, 6.Евгений Кочнев, 20.Санжар Асқаралиев, 82.Рустам Боқиев, 83.Дмитрий Попович
Ҳакамлар: Зокир Қодиров (Навоий)-8,6; Руслан Самандаров (Навоий)-8,5; Обид Жумаев (Навоий)-8,5; Равшан Кападзе (Фарғона)-9,0
Назоратчиси: Гали Имомов (Тошкент)
13 сентябрь. Тошкент. “Жар” стадиони. 2058 томошабин

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 21:30, 13.09.2014.
Ўқилди: 4655 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.