Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Инчеон-2014. Олимпия қишлоғи ҳақида

Баҳо:
+ | -

Осиё ўйинлари бугунги кунга келиб спорт оламида ўтказиладиган энг нуфузли мусобақалардан бирига айланган ва қитъа миқёсида ўтказиладиган мазкур йирик спорт байрамига мезбонлик қилувчи давлатлар олдига қатор талаблар қўйилади. Улар орасида энг асосийларидан бири иштирокчи давлатлар вакиллари учун ҳар томонлама қулайликка эга бўлган Олимпия қишлоғини барпо этиш.

XVII ёзги Осиё ўйинлари мезбонлари Жанубий Корея давлати бу вазифаси аъло даражада уддалаган, десак муболаға бўлмайди.

12 сентябрдан расман фаолиятини бошлаган Олимпия қишлоғи уч блокка бўлинган бўлиб, унда жами 22 та турар-жой бинолари қад ростлаган. Бу ерда бир вақтнинг ўзида ўн уч мингдан зиёд одам истиқомат қилиши мумкин.

Олимпия қишлоғига Инчеон халқаро аэропортидан 40 дақиқа етиб келса бўлади. Асосий ҳамда машғулотлар учун барпо этилган спорт объектлари ҳам Олимпия қишлоғига яқин худудларда барпо этилган. Мазкур спорт объектларига бориш учун транспорт қатнови йўлга қўйилган.

Олимпия қишлоғида турар-жой биноларидан ташқари тиббий марказ, тренажер заллари, сартарошхоналар, банк, алоқа бўлимлари ва қатор хизмат кўрсатиш шахобчалари иштирокчилар учун кеча-ю, кундуз фаолият кўрсатмоқда.

Бундан ташқари умумий майдони 10.000 кв.м. бўлган ва бир вақтнинг ўзида 3.500 нафар спортчига хизмат кўрсатадиган овқатланиш маркази таомномасидан Осиёнинг турли давлатларида тайёрланадиган энг сара таомлар ўрин эгаллаган. Овқатланиш маркази 24 соат давомида меҳмонлар учун хизмат қилмоқда.

Олимпия қишлоғида Ўзбекистон делегацияси аъзолари учун 16 қаватдан иборат бўлган бино ажратилган бўлиб, бу ердан транспорт, овқатланиш, машғулотлар ҳамда мусобақалар ўтказиладиган спорт объектларга бориш ҳар томонлама қулай.

Айни пайтда мамлакатимиз делегацияси аъзолари истиқомат қиладиган бинога Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, шунингдек, футбол ҳамда академик эшкак эшиш бўйича терма жамоамиз аъзолари етиб келишган.

Олимпия қишлоғига кириб келар экансиз, иштирокчи давлатлар вакиллари қайси бинода истиқомат қилишларини турар-жой биносининг ташқи томонидан илиб қўйилган байроқлардан билиб олса бўлади.

Эътиборлиси, Ўзбекистон делегацияси аъзолари истиқомат қиладиган бино Олимпия қишлоғининг марказида жойлашган бўлиб, унда хилпираб турган музаффар байроғимиз бошқа турар-жой биноларга осилган байроқлар орасида энг каттаси ҳисобланади.

Шавкат Жалилов
Инчеон шаҳридан махсус тайёрланди

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 13:07, 14.09.2014.
Ўқилди: 4073 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.