Кириш Регистрация

Муҳаммад ал-Аттор: «Ўзбекистон каби кучли жамоани мағлуб этиб, ЖЧга чиққанимиздан хурсандман»

Баҳо:
+ | -

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг чорак финал босқичи доирасида Серия терма жамоаси Ўзбекистонни мағлуб этиб (5:2), ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди. Ўйиндан кейин матбуот анжуманида иштирок этган сурияликлар бош мураббийи Муҳаммад ал-Аттор.

"Ушбу мусобақанинг биринчи баҳсида йўл қўйган хатоларимиздан тўғри хулоса чиқариб, учрашувдан-учрашувга ўз ўйинимизни кучайтириб бордик. Сурия кучсиз жамоа эмаслигини исботлаш учун Жанубий Кореяга қарши яхши ўйнашимиз керак.

Машғулотлар жараёнида футболчиларга ғолиблик руҳиятини сингдириб бордим. Сўнгги бир ярим йил давомида уларни руҳлантириб, мағлуб бўлмасликни ўргатдим. Бу нарса натижаларимизда акс этмоқда. Биз ушбу мусобақага кўп тайёргарлик кўрмагандик. Фақат бир марта Кувайт билан ўртоқлик учрашувини ўтказдик. Шунга қарамай, кучли жамоа эканимизни исботладик.

Ўзбекистон каби кучли жамоани мағлуб этиб, Жаҳон чемпионатига чиққанимиздан хурсандман. Ўйин оғир бўлди. Майдоннинг аҳволи ёмон бўлгани учун биз ҳақиқий футбол ўйнай олмадик", - дейди Ал-Аттор.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 09:06, 15.09.2014.
Ўқилди: 6207 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6051]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [4999]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3492]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2561]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2094]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2068]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [1999]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [1974]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [1963]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [1873]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.