Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Корейс матбуоти Ўзбекистоннинг дурангидан ҳайратда!

Баҳо:
+ | -1

Жанубий Корея майдонларида ташкиллаштирилаётган Осиё Ўйинларининг футбол мусобақалари тобора қизғин тус олмоқда. Бугун терма жамоамиз илк турда Гонконг терма жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этганидан хабарингиз бор.

Терма жамоамизнинг ўйинларини мезбон юрт ОАВлари синчковлик билан кузатишмоқда. Чунки гуруҳдан чиқибоқ Ўзбекистон ва Жанубий Корея тўқнашуви юз бериши эҳтимоли йўқ эмас. Бугунги дуранг натижа эса ҳаммадан кўра корейс жамоатчилигини ҳайратга солган кўринади. Кореядаги нуфузли «МК Спортс» интернет нашри Ўзбекистонни ушбу ўйиндаги «тахмин қилинмаган қурбон», деб атади.

«Мусобақа чемпионлиги учун асосий даъвогарлардан бўлган Ўзбекистон осонгина ғалаба қозониши кутилганди. Ўзбеклар бизнинг терма жамоамизнинг чемпионликдаги энг муҳим рақибларидан бири эди. Лекин кутилмаган дуранг! Энди Ўзбекистон гуруҳ ғолиблигига эришиш учун Бангладеш ва Афғонистон дарвозаларига Гонконгдан кўпроқ гол киритиши лозим бўлади», деб ёзади нашр.

Интернет нашри, шунингдек, ўйиндан кейин гонконгликлар бош мураббийи, асли кореялик Ким Пан Гоннинг фикрларини ҳам келтириб ўтган. Гонконгликлар мураббийи бугунги дурангдан ҳурсандлигини яширмаган:

«Рақибнинг кучли босими остида қолган бўлсак ҳам шогирдларим руҳан устунликка эришганларидан мамнунман. Биз гуруҳдан чиқишни истаймиз ва жавоб голини киритиш учун руҳан куч топа олдик».

Бугунги ўйин статистикасига кўра, дарвозалар сари зарбалар бўйича ҳисоб 16-4 Ўзбекистон фойдасига бўлган. Кореянинг чекка бир вилоятида туғилиб ўсган ва Кореяда унчалик таниқли бўлмаган Гонконг бош мураббийи Ким Пан Гон бугун корейс диёрида ҳақиқий маънода ўз номини танитди. Корейс нашрлари ҳатто унга «Гонконг Гус Хиддинки» деб таъриф беришмоқда. Корейс мураббий гонконгликларни қайси босқичгача олиб бора олишини эса вақт кўрсатади.

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Ансан

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:16, 15.09.2014.
Ўқилди: 12991 марта.
Фикрлар: 56 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.