"Атлетик" бош мураббийи Эрнесто Вальверде ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 1-турида "Шахтёр" билан кечган ўйиндан сўнг (0:0) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Тўғрисини айтаман, оддий ўйин бўлмади, бу бир очкони қийналиб қўлга киритдик. Ўйин тезкор ўтди. Бугунги ўйиндан кўп нарса ўргандик, ўрганишда давом этамиз.
Натижадан розимиз. Ютмаган бўлсакда, ҳужумларимиз, тўп оширишлар яхши чиқди. Бунинг устига, гувоҳи бўлдингиз, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди. Чемпионлар лигасининг савияси жуда баланд, бунда иштирок этаётганимиздан хурсандмиз.
"Порту"- БАТЕ ўйинини кўрмадим, аммо ҳисобни эшитдим. Ҳисоб, албатта, одамни қўрқитади. Бугун биз ғалаба учун ўйнадик, бундан кейин ҳам шунинг учун майдонга тушамиз", - дейди Вальверде.