Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Миржалол Қосимов: «Марковни терма жамоага чақирамиз»

Баҳо:
+ | -

Россиянинг “Краснодар” клуби аъзоси Николай Марков асли ўзбекистонлик эканлигини мухлисларимиз яхши билишса керак. Қибрай туманининг Мой қишлоғида туғилган Н.Марков ҳозирча Ўзбекистон миллий термаси таркибида майдонга тушмаган. Ҳатто термамиз йиғинларига ҳам жалб этилмаган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов бу борада шундай деди:

— Рости, аксарият мухлислар ҳатто мутахассислар ҳам уни миллий терма жамоада қачон кўрамиз деб сўрашади. Аслида, Николай Марковни яхши биламан. Бир пайтлар Тошкентнинг “Трактор” жамоасида ўйнаган. Ҳозирда “Краснодар” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Маълумки, ушбу мавсумда краснодарликлар Европа лигасида иштирок этмоқда. Шу боис клуб раҳбарияти жамоа таркибини янада кучайтириш мақсадида бир қатор тажрибали футболчилар таклиф этилди.  Натижада, Николай Марков “Краснодар”нинг захира ўриндиғида қолиб, бироз ўйин амалиётини йўқотиб қўйди. Яқинда Николай билан боғланиб, йиғинларга чақиришимни айтгандим. У эса айни пайтда ўзига янги клуб излаётганини таъкидлади. Хабарингиз бор, термамиз ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов ҳам Николайнинг жамоадоши саналади. Одил ҳам Марков билан учрашиб, бу борада гаплашган экан. Коля унга ҳам худди шу жавобни айтибди. Хуллас, Николай Марков ўз олдидаги муаммоларни ҳал этсин. Кейин албатта Ўзбекистон миллий терма жамоаси машғулотларига чақираман. Ишонаманки, Николай терма жамоамиз ўйинини кучайтира олади.

— Қайси клубга ўтишини биласизми?
— Россия премьер лигаси дебютанти “Уфа”дан таклиф бор экан. Яқин кунлар ичида Николай Марков “Уфа” жамоаси мутасаддилари билан учрашиб, вазиятга ойдинлик киритади.

Неъматжон Аҳмедов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:20, 23.09.2014.
Ўқилди: 15067 марта.
Фикрлар: 107 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.