"Бунёдкор" ва "Насаф" ёшлари баҳсида "қалдирғочлар" ишончли ғалабани қўлга киритишди.
Учрашувни мезбонлар кетма-кет ҳужумлар билан бошлашди. "Насаф" ёшлари посбони Михаил Наумов бир неча вазиятларда ўз дарвозасини муқаррар голлардан сақлаб турди. Ўйин стартида Зокиржон Нурматов ҳисобни очишга яқин келганди. Бироқ узарба беришда кечикди. Кўп ўтмай Анвар бердиев тўпни кўкрагини тўхтатиб олиб, ўзини-ўзи қулай вазиятга чиқараётганди. Бироқ унинг ортидан яқинлашган ҳимоячи Бердиевга нисбатан ўйин қоидасини бузди ва бош ҳакам Игорь Худойдотов пенальти белгилади. 11 метрлик нуқтага ўз таваллудини нишонлаётган Миржамол Қосимов яқинлашди ва зарбада адашмади - 1:0. Ушбу гол биринчи бўлимда ягоналигини сақлаб қолди.
Иккинчи таймда қаршиликлар ўйинида жонланиш сезилди. Бу эса ҳисоб тенглашишишга олиб келди. "Бунёдкор" жарима майдончаси ичида юзага келган пала-партишликдан Ислом Рашидхонов унумли фойдаланиб, ҳисобни 1:1 кўринишига келтирди. Ҳисоб тенглашгач, Мурод Отажонов шогирдлари бор эътиборларини ҳужумга қаратишди. Учрашувнинг 58 ва 60-дақиқаларида Санжар Рихсибоев биттадан гол уриб, дубль қайд этди. Ҳар иккала голга ҳам Алибобо Раҳматуллаев ассистентлик қилди.
Шу тариқа, "Бунёдкор" ва "Насаф" ёшлари баҳсида "қалдирғочлар" 3:1 ҳисобида зафар қучишди.
Ёшлар лигаси, 21-тур
"БУНЁДКОР" - "НАСАФ" 3:1 (1:0)
Голлар: Миржамол Қосимов 14 пенальти (1:0), Ислом Рашидхонов 48 (1:1), Санжар Рихсибоев 58 (2:1), Санжар Рихсибоев 60 (3:1)
Огоҳлантириш: Миржамол Қосимов 21
"Бунёдкор": 35.Абдукарим Муҳаммедов (25.Элдор Адҳамов 88), 3.Ҳасан Асқаров, 4.Миржамол Қосимов (19.Нодиржон Отажонов 76), 6.Эргаш Исмоилов, 7.Санжар Рихсибоев (21.Миразиз Жалолов 84), 8.Хуршид Ғиёсов (18.Шоҳзод Абдураҳимов 82), 10.Анвар Бердиев (11.Сардорбек Азимов 46), 14.Камронбей Кападзе (5.Шахриёр Имомхўжаев 85), 15.Аҳрор Умаржонов (С)(9.Нуриддин Ҳасанов 59), 20.Алибобо Раҳматуллаев
"Насаф": 1.Михаил Наумов (64.Убайдулла Аълохонов 80), 3.Абдулазиз Нишонбоев (33.Дилмурод Жумаев 82), 5.Раҳимбек Жовлиев, 7.Акбар Муродов (8.Азизжон Ғаниев 53), 10.Ислом Рашидхонов (20.Акмал Олимов 82), 11.Шароф Муҳитдинов, 13.Бунёд Шодиев, 14.Бобур Абдухолиқов (9.Дилшод Хушбаков 53), 16.Дониёр Нарзуллаев, 17.Нажмиддин Нормуродов (С), 22.Фаёз Азимқулов (4.Ғолиб Ғайбуллаев 82)
Ҳакамлар: Игорь Худойдотов, Ришат Нўъмонов, Дониёр Сайлавов, Фарруҳ Йўлдошев (барчаси - Тошкент)
Учрашув назоратчиси: Радик Серазетдинов (Тошкент)
24 сентябрь. "Бунёдкор" футбол мактаби майдони.