Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Оксана Чусовина: «Ватаним шаънини муносиб ҳимоя қилганимдан хурсандман»

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар қилганимиздек, Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилаётган XVII ёзги Осиё ўйинларида ҳамюртимиз, кўплаб нуфузли мусобақалар ғолиб ва совриндори, Ўзбекистон ифтихори Оксана Чусовитина спорт гимнастикаси бўйича ўтказилган мусобақаларда кумуш медалга сазовор бўлди.

Мусобақадан сўнг Оксана биз билан суҳбатда Осиё ўйинларидаги иштироки ҳақида қуйидаги фикрларни баён қилди.

— Энг аввало ўта кучли рақобат остида кечган мусобақаларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилганимдан хурсандман. Фурсатдан фойдаланиб бизни бевосита ёки билвосита қўллаб-қувватлаб турган оилам ва юртдошларимизга ўз миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман. Мусобақалар, ўзингиз гувоҳи бўлаётганингиздек, ўта кучли рақобат остида ўтмоқда. Албатта, мен ҳам барча спортчиларимиз каби ўз олдимга энг юқори мақсадларни қўйган эдим. Лекин ҳал қилувчи босқичда Олимпиада ўйинлари ғолибидан бироз ортда қолдим. Шундай бўлсада, Осиё ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлиш ҳам катта ютуқ ҳисобланишини таъкидлаб ўтмоқчиман. Мен Ўзбекистонга ёруғ юз билан қайтаётганимдан бахтиёрман. Насиб этса, 2016 йилги ёзги Олимпиада ўйинларида ҳам иштирок этишни мақсад қилганман. Бу учун аввало лицензион мусобақаларда муваффақиятли қатнашиб, йўлланмага эга бўлиш зарур. Бу йўлда кўп нарса спортчининг ўзига боғлиқ деб ҳисоблайман. Чунки барчага яхши маълумки, Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт соҳасига бевосита Давлат раҳбари томонидан алоҳида эътибор қаратилади. Бу ўз навбатида биз спортчиларни янада рухлантириб, янгидан-янги марраларни забт этишга ва бу орқали халқимиз, Президентимиз ишончларини муносиб тарзда оқлашга ундамоқда. Биз эришаётган муваффақиятлар замирида энг аввало Давлатимиз, хукуматимиз томонидан қаратилаётган алоҳида эътибор ва кўрсатилаётган ғамхўрликлар, халқимиз томонидан билдирилаётган катта ишонч ҳамда Миллий олимпия қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон гимнастика федерацияси томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар турганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Бусиз ғалабалар ҳақида ўйлашнинг ўзи бефойда.

— Бундай ишончга сазовор бўлиш ҳам спортчи учун катта шараф бўлса керак.
— Ҳам шараф, ҳам катта масъулият. Спортчи ҳамиша энг аввало Ватан номидан майдонга тушаётганлигини, унга барча юртдошлари умид билан кўз тикиб турганлигини дилдан ҳис этиши зарур. Мен қандай мусобақада иштирок этишимдан қатъий назар ҳамиша Ватан шаъни учун курашаётганлигимни, менинг ғалабам юртдошларим қалбига олам-олам шодлик улашишини бутун вужудим билан ҳис этаман.

— Айтингчи, ҳар сафар шоҳсупага кўтарилганингизда қалбингизда қандай туйғулар жўш уради?
— Буни икки оғиз сўз билан таърифлаш ўта мушкул. Айниқса, ғалабам шарафига Ўзбекистон байроғи кўтарилганида ҳар доим кўзларимга севинч ёшлари келади. Мен озод ва обод юртда яшаётганлигимдан ва она Ватанимга муносиб фарзанд бўлиб, унинг шуҳратини янада юксалтиришга ҳисса қўшаётганлигимдан бахтиёрлик ҳисларини туяман.

— Сиз фаолиятингиз давомида тўрт бор Осиё ўйинларида иштирок этдингиз. Айтингчи, бу галги Осиё ўйинларининг аввалгилардан фарқи нималарда кўзга ташланмоқда?
— Энг аввало рақобат муҳитини ошганлигида. Маълумки, спорт гимнастикаси қитъада йилдан-йилга тараққий этиб бораяпган спорт турларидан бири ҳисобланади. Шу ўринда мен Ўзбекистонда ҳам спортнинг ушбу турини янада ривожлантириш йўлида катта хажмдаги ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтишни жоиз деб биламан. Бунга турли ёшдаги терма жамоаларимиз томонидан халқаро майдонларда қўлга киритилаётган муваффақиятлар исбот бўлади. Асосийси, аҳил жамоамизда ажойиб мухит шаклланган ва шуни ишонч билан айтишим мумкинки, биз Ватанимиз шаънини мана шундай йирик спорт мусобақаларда муносиб ҳимоя қилиш учун бор маҳоратимизни сафарбар қиламиз. Фурсатдан фойдаланиб, қаерда бўлмайлик бизни доимо қўллаб-қувватлаб турадиган юртдошларимизга чексиз миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман.

— Биз ҳам ўз навбатида Сизга ва барча спортчиларимизга келгусида ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Шавкат Жалилов суҳбатлашди.
Инчеон шаҳридан тайёрланди

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 16:34, 25.09.2014.
Ўқилди: 4630 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.