Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

ИНЧЕОН-2014. Оғир атлетика. Сардорбек Дўсмуродов бронза медални қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон делегацияси Инчеон-2014нинг яна бир медалига эга бўлди. Эркаклар ўртасида 105 кг.гача бўлган вазн тоифасида иштирок этган Сардорбек Дўсмуродов бронза медалини қўлга киритди.

Етти нафар спортчи орасида шаъсий натижалар бўйича ҳамюртимизнинг натижаси энг пастларидан бири эди. Бу нарса даст кўтаришда ўз исботини топди. Дўсмуродов даст кўтаришда 170 кг. натижа билан 6-ўринни эгаллаб турганди (учала уринишни муваффақиятли бажарди — 160, 165, 170 кг). Боз устига, дастлабки машқдан кейин юқори бешликни эгаллаб турган атлетлар ҳамюртимиздан камида 10 килога ўтиб кетишганди.

Аммо силтаб кўтаришда Сардорбек энг яхши натижани қайд этди. У иккинчи уринишдаёқ 221 кг.ни ўзига бўйсундириб, рақибларининг натижасини кута бошлади. Бу орада ғолибликка даъвогар ҳисобланаётган Сергей Истомин (Қозоғистон) ва Наваб Носиршелал (Эрон) силтаб кўтаришнинг барча уринишларини муваффақиятсиз бажаришгани ҳам Дўсмуродовга медаллар учун йўл очиб берди.

Шу ўринда, силтаб кўтариш машқида мураббийларимиз тўғри тактика танлашганини ҳам таъкидлаш лозим. Айниқса, ироқлик спортчи силтаб кўтаришнинг биринчи уринишида 210 кг.ни кўтариб, кейинги уринишларда 217 кг.ни кўтара олмаганидан кейин мураббийларимиз 221 кг.га буюртма беришди. Атлетимиз мазкур буюртмани муваффақиятли бажарди ва вазнга кўра ироқлик Аббуддан юқорига чиқиб олди. Сўнгги уринишда мураббийларимиз 228 кг.га буюртма беришди. Агар Сардор ушбу тошни ҳам кўтарганида, кумуш медални қўлга киритарди.

Ушбу баҳсда чемпионлик хитойлик Же Йангга насиб қилган бўлса, кореялик Мин Чжэ Ким кумуш медалга сазовор бўлди.

Инчеон-2014. Оғир атлетика. Эркаклар. 105 кг.
1. Же Йанг (Хитой) — 403 кг (186+217)
2. Мин Чжэ Ким (Жанубий Корея) — 397 кг (182+215)
3. Сардорбек Дўсмуродов (Ўзбекистон) — 391 кг (170+221)

Бугун соат 15:00дан бошлаб вазни 105 кг.дан ортиқ бўлган спортчилар ўртасида баҳс бошланади. Унда ҳамюртимиз Иван Ефремов иштиров этади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:33, 26.09.2014.
Ўқилди: 4734 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.