Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Инчеон-2014. Трамполин. Медаль қўлга кирита олмадик

Баҳо:
+ | -

Осиё ўйинларида трамполинда сакрал бўйича аёллар ва эркаклар ўртасида финал баҳслари ўтказилди. Афсуски, финалда иштирок этган 3 нафар спортчимиз медалларга илинишмади.

Аёллар мусобақаси Екатерина Хилько тўртинчи, Анна Каспарян эса бешинчи ўринни эгаллашди. Хилько 51,365, Каспарян эса 50,760 балл жамғаришди. Хитойлик икки нафар спортчи олтин ва кумуш медалларни қўлга киритишди. Дан Ли 57.000, Синг Пинг Жонг 54.830 баллга баҳоланишди. Учинчи ўринни эса япониялик Аяно Киши 52.565 балл билан эгаллади.

Эркаклар ўртасидаги мусобақада Самирбек Усмонов 6-ўринни эгаллади. Унинг чиқишини ҳакамлар 53,085 баллга баҳолашди.

Хитойлик Донг Донг 62.480 балл билан олтин медални қўлга киритган бўлса, унинг ҳамюрти Сиао Ту 60,435 балл билан кумуш медалга эга бўлди. Япониялик Ясухиро Уэяма эса 59,415 балл билан учинчи ўринни банд этди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:04, 26.09.2014.
Ўқилди: 3157 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.