Осиё Ўйинларининг теннис мусобақасида бугун чорак финал ўйинлари ўтказилмоқда. Аёллар ўртасида яккалик баҳсларида Оқгул Омонмуродова япониялик Миса Эгучига қарши баҳс олиб борди ва ютқазди.
Учрашув 3 сет давом этди. Биринчи сетда япониялик теннисчи 6-1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, иккинчи сетни ҳамюртимиз ўз фойдасига ҳал қилди (6-4). Учинчи сетда эса Эгучининг қўли баланд келди - 6-3.
Бугун Инчеонда кун иссиқ бўлгани боис Оқгул ўзини яхши ҳис қила олмади. У баҳс давомида бир неча марта шифокорга мурожаат қилишга мажбур бўлди.