Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Инчеон-2014. Эркин кураш. Бекзод Абдураҳмонов ярим финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

Осиё Ўйинларида бугунда юнон-рум, эркин ва аёллар кураши мусобақаларига старт берилди. Бугун аёллар 2, эркаклар 2та вазн тоифасида ғолибларни аниқлашади ва уч нафар ҳамюртимиз гиламга чиқишмоқда.

Эркаклар ўртасида 70 кг.гача бўлган вазнда иштирок этаётган Бекзод Абдураҳмонов ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Ҳамюртимиз нимчорак финалда тожикистонлик Сомиршо Воҳидовни муддатидан аввал 12:1 ҳисобида мағлуб этди. Эслатиб ўтамиз, эркин курашда очколар ўртасидаги фарқ 10 очкога етса, баҳс муддатидан аввал тўхтатилади. Бекзоднинг ғалабасига икки ярим дақиқа етарли бўлди (баҳс 6 дақиқа давом этади).

Абдураҳмонов чорак финалда хитойлик Ханг Вей Лингни ҳам муддатидан аввал мағлуб этди - 10-0. Ғалаба учун юртдошимиз 4 дақиқаю 48 сония сарфлади. Бекзод Абдураҳмонов ярим финалда япониялик Кожима Такафумига қарши гиламга чиқади. У чорак финалда эронлик Мустафо Ҳуссайнхонийни мағлуб этди. Аслида бу жанг 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Сўнгги баллни қўлга киритган япон курашчисига ғалаба берилди.

Аёллар ўртасида 48 кг.гача бўлган вазнда Даулетбике Яхшимуратова нимачорак финалда Мьянма вакили Кю Кю Теинни мағлуб этиб, чорак финалда ҳиндистонлик Винешга ютқазди. Агар ҳинд спортчиси финалга чиқса, Даулетбикеда бронза медаль учун курашиш имкониятига эга бўлади.

63 кг.да иштирок этаётган Азиза Султанмуродова эса илк жангдаёқ ютқазиб қўйди. Хитойлик Жуома Силуо ҳамюртимизни мағлуб этди. Бу спортчи ярим финалга чиқди ва у финал йўлланмасини қўлга киритса, Азиза бронза медаль учун ўтиш баҳсларида қатнашади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:44, 27.09.2014.
Ўқилди: 3984 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.