Осиё Ўйинларида 42 км.га велоспорт бўйича индивидуал пойга бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Муроджон Холмуродов 21 нафар спортчи орасида 5-ўринни эгаллади.
У масофани 52 дақиқаю 32 сонияда босиб ўтди ва пешқадамдан 2 дақиқа ортда қолди.
Олтин медаль эса қозоғистонлик Алексей Луценкога насиб этди. Кумуш медални қирғизистонлик Евгений Ваккер эгаллаган бўлса, "бронза"ни эронлик Ҳуссайн Асқарий қўлга киритди.